26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уй-жой навбати ''Отбасы банк'' орқали юритилмоқда

2025 йил 24 майдан бошлаб уй-жой сиёсатига киритилган ўзгаришларга мувофиқ, фуқароларни уй-жой навбатига қўйиш ва уни мувофиқлаштириш ваколати «Отбасы банк» ҳиссадорлик жамиятига ўтказилди. Эндиликда уй-жойга муҳтожлар барча мурожаат ва аризаларини банк орқали расмийлаштира олади.

Янги тартибга кўра, навбатда турган фуқаролар «Уй-жой билан таъминлаш маркази» ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали маълумотларини тасдиқлаши шарт. Вилоят бўйича 69 119 нафар фуқаро қайта рўйхатдан ўтиши керак бўлса, ҳозирга қадар 33 028 нафари (47,8 фоиз) ҳужжатларини расмийлаштирган. Айрим ҳудудларда, жумладан, Aрис шаҳри ва Ўрдабоши туманида кўрсаткич пастлигича қолмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозирда вилоятда 113 536 нафар фуқаро уй-жой навбатида турибди. Навбатдагиларнинг асосий қисмини кўп болали оилалар ҳамда I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади.

Шунингдек, 1 953 оила ижара тўловини субсидиялаш дастури билан қамраб олинган. 2026 йил учун бу мақсадга вилоят бюджетидан 500 миллион тенге ажратиш режалаштирилган.

Масала вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтган йиғилишда муҳокама қилиниб, уй-жой навбатини тартибга солиш ва тайёр хонадонларни қонун талаблари асосида ўз вақтида тақсимлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

2026-03-05, 00:07 44
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.