26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Келажакка йўлланма берадиган тарихий давр

Бугун мамлакатимизда кенг кўламли сиёсий ва тарихий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Яъни, мисли кўрилмаган, юртимизнинг истиқболини белгилаб берадиган муҳим босқич остонасидамиз. 15 мартга белгиланган республика референдуми давлатимизнинг тараққиёт йўлини аниқ белгилаб, келажакка мустаҳкам йўналиш берадиган тарихий имкониятдир. Бу – ҳар бир фуқаро мамлакат тақдирига бефарқ бўлмай, тараққиётга ўз овози билан ҳисса қўшадиган масъулиятли палладир.

Жорий йилда Қозоғистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилиниши мамлакат сиёсий-ҳуқуқий тизими тараққиётида навбатдаги муҳим босқич ҳисобланади. Чунки ҳаёт доим ҳаракатда, шу билан бирга сиёсий тизим, жамият тузилмалари ва қонунчилик ҳам замон талабига мос равишда янгиланиб бориши зарур. Бу жараён жамият эҳтиёжлари, институционал мувозанат ва давлат бошқаруви шаклининг замонавийлашуви яққол намоён бўлаётганининг исботидир.

Ислоҳотлар, аввало, вакиллик органлари ролини кучайтириш, давлат идораларининг халқ олдидаги ҳисобдорлигини ошириш ҳамда ҳокимият тармоқлари ўртасидаги мувозанатни мустаҳкамлашга қаратилган.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Конституциявий кафолатларни кенгайтириш, суд орқали ҳимоя дастакларини аниқ белгилаш ҳамда Конституциявий суд мақомини мустаҳкамлаш фуқароларнинг ҳуқуқий имкониятларини оширади. Бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимларининг аҳамиятини кучайтиришга қаратилган жаҳон тажрибаси билан уйғунлашади.

Энг муҳими, ҳар қандай конституциявий ислоҳот фақат меъёрларни ўзгартириш билан чекланиб қолмаслиги керак. Уларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш жамият олдида турган улкан вазифадир. Шу боис ҳар бир фуқаро давлатчилигимизни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини қарор топтириш йўлида фаол иштирок этиши лозим.

Янги Конституция давлат тараққиёти йўналишини белгилаб берувчи стратегик ҳужжатдир. У жамиятдаги ўзгаришларга мослашиб, замонавий талабларга жавоб берадиган мустаҳкам ҳуқуқий асос яратишга қаратилган. Айниқса, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, адолат тамойилларини кучайтириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилгани муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, таълим, фан, инновация ва рақамли ҳуқуқларни устувор йўналиш сифатида белгилаш – давр талабидан келиб чиққан қарор бўлиб, мамлакатнинг заковат салоҳиятини ошириш ва рақобатбардош миллатни шакллантиришга хизмат қилади.

Янги Конституция – барқарор тараққиёт ва жамиятдаги тотувликни таъминлашга, келажак авлод манфаатларига хизмат қиладиган муҳим ташаббусдир. У сиёсий барқарорликни мустаҳкамлаб, ҳуқуқ устуворлигини қарор топтириш орқали ҳар бир фуқаронинг эркин ва хавфсиз ҳаёт кечиришини таъминлайди.

Айниқса, никоҳни эркак ва аёлнинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи сифатида белгилашга оид меъёр жамият томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Бу мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлашнинг ишончли кафолатидир. Конституцияда инсон капитали, илм-фан, инновация ва оила институтига алоҳида аҳамият қаратилаётгани яққол кўринади.

Шунингдек, янги Конституция лойиҳасида ҳалол меҳнат, юксак маънавият ва ватанпарварлик каби умуминсоний қадриятлар ўз ифодасини топган.

Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзоси сифатида таъкидлаш жоизки, янги Конституциянинг VI бўлими, 70 ва 71-моддаларида Қозоғистон Халқ Кенгаши фаолиятига кенг ўрин берилган.

Ислоҳотларнинг янги босқичида жамият ҳаётига оид барча масалалар юзасидан доимий умумхалқ мулоқотини таъминлайдиган самарали майдонга эҳтиёж пайдо бўлди. Шу боис мамлакатда янги жамоатчилик-сиёсий институт – Қозоғистон Халқ Кенгашини ташкил этиш таклиф этилди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Миллий қурултойнинг V мажлисида маълум қилган эди.

Янги мулоқот майдони жамиятда бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган асосий жамоат ташкилотлари ва тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштиради. Шу маънода, Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва Миллий қурултой ўзларига юклатилган тарихий вазифаларни муваффақиятли адо этди, деб баҳоланмоқда.

Таклиф этилаётган Халқ Кенгаши илгариги тизимларнинг узвий давомийлигини сақлаган ҳолда, қўшни давлатлар ва илғор хорижий тажрибаларни ўзида мужассам этган замонавий давлат институти бўлади. Кенгаш таркиби 126 нафар аъзодан иборат бўлиб, уларнинг 42 нафари этномаданият бирлашмалардан, 42 нафари йирик жамоат ташкилотларидан, 42 нафари маслаҳатлар ва ҳудудий жамоат кенгашларидан тавсия этилади. Барча аъзоларни Президент тайинлайди, Кенгаш раиси эса аъзолар томонидан сайланади.

Янги институт жамият ва давлат ўртасидаги очиқ мулоқотни кучайтиришга, мамлакат тараққиётининг стратегик йўналишларини белгилашда муҳим ўрин тутади.

Таклиф этилаётган ўзгаришлар жамият эҳтиёжларига жавоб бериб, адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қаратилган. 

Овоз бериш – бу фақат қонун билан кафолатланган ҳуқуқ эмас, балки юрт тақдирига бефарқ бўлмаслик ва юксак фуқаролик масъулиятининг ёрқин ифодасидир. Ҳар бир танлов – келажак авлод равнақига қўшилган ҳиссадир.

Шу муносабат билан барча юртдошларимизни 15 март куни ўтадиган референдумда фаол иштирок этиб, ўз овозини беришга чақираман.

Райимжон АЛИБОЕВ, “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг бош муҳаррири, 2026-02-28, 02:01 74
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.