26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – тинчлик ва дипломатия тарафдори

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн ва Қувайт раҳбарларига шахсий мактублар йўллаб, ушбу дўст ва қардош мамлакатлар халқларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Президент матбуот котиби Айбек Смадияровнинг маълум қилишича, Давлат раҳбарининг мурожаатларида минтақада юзага келган оғир вазият муносабати билан самимий ҳамдардлик ва бирдамлик изҳор этган.

Давлат раҳбари суверенитет ва хавфсизликка таҳдид солувчи ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларни қатъий қоралаб, барча мураккаб халқаро муаммолар ва қуролли можаролар фақат дипломатик йўллар билан ҳал этилиши лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, Қозоғистон зарурат туғилган тақдирда қардош араб давлатларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини, уларнинг олий раҳбарияти билан доимий мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эканини қайд этди.

Маълумки, 28 февраль куни Яқин Шарқ минтақасида ҳарбий ҳаракатлар авж олди. Бу вазият туфайли қатор халқаро авиақатновлар, жумладан Қозоғистондан амалга ошириладиган айрим рейслар ҳам вақтинча тўхтатилди. Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги қозоғистонлик фуқаролар учун тезкор алоқа рақамларини эълон қилди.   

2026-03-03, 02:24 61
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.