26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамжиҳатликда гап кўп

Тараз шаҳридаги “Дўстлик уйи”да ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти ташаббуси билан, Жамбил вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси томонидан “Тўйларимиз ҳақида ўйларимиз” мавзуида маърифий-тарбиявий семинар ўтди. 

Тадбир миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, урф-одатларимизни ёш авлодга етказиш ҳамда жамият ҳаётидаги долзарб муаммоларни ўзаро ҳамжиҳатлик асосида муҳокама қилишга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этди. Тадбирда “Дўстлик” ҳамжамияти раиси муовини Ғани Каримов, Жамбил вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Набижон Салоҳиддинов 15 март – конституциявий ислоҳотлар бўйича референдумнинг моҳияти борасида фикр билдириб, барчани фуқаролик бурчини адо этишга чақирдилар. 

Оқсоқоллар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, мазмунли маърузалар ва ҳаётий тажрибалар иштирокчиларда қизиқиш уйғотиб, жамоатчилик эътиборини ўзига жалб этди. Шу билан бирга, Жамбил вилояти ЎЭМБ қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси Ғ. Ҳасанов, тадбиркорлар палатаси раиси Т. Зокиров ҳамда спорт ва маданият бўйича раис маслаҳатчиси Н. Абдуллаевлар тўй маросимлари ва аза-жаноза тадбирларини тартибга солиш, ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш, миллий анъаналаримизга ёт бўлган урф-одатларга чек қўйиш каби масалалар юзасидан мазмунли фикрларни илгари сурдилар. Ўзаро мулоқот шаклида ўтган семинар жонли мулоқот майдонига айланди. 

Нурали АБДУЛЛАЕВ. Тараз шаҳри, 2026-02-20, 22:26 63
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.