26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро отчопар фойдаланишга топширилади

Туркистон шаҳрида халқаро талабларга  мос отчопар барпо этилмоқда. Ҳозирги кунда муҳим иншоотнинг тақдимотига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров иншоотга бир неча маротаба ташриф буюриб, қурилиш жараёнини кўздан кечирди. У қурилиш ва иншоот меъморчилигига оид мулоҳазаларини билдириб, тайёргарлик ишларини  пухта ва сифатли олиб боришни топширди.

– Мазкур отчопар спорт мажмуаси бўлиш баробарида, минтақадаги сайёҳлик иншоотларидан бирига айланиши керак. Ташкилий ва мувофиқлаштириш ишларини янада пухталанг, – деди Нуралхан Кўшеров.

Қурилиш “ВВД Строй-инжиниринг” МЧБ томонидан олиб борилган. Электр қуввати, сув, иссиқлик ва кариз тизимлари ўрнатилган. 1500 нафар томошабинга мўлжалланган кузатув майдони, 4та ёпиқ ва 2та ёзги қўра, машқ зали қурилиши поёнига етган. Кўпкари майдонида LED экран ҳам ўрнатилган. Вилоятимизда от спортини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган. Таъкидлаш жоизки, Наврўз байрами арафасида унинг тақдимоти ва ушбу кунга бағишланган тадбирлар доирасида спортнинг 10га яқин туридан халқаро мусобақалар ўтади. Жумладан, кўпкари бўйича жаҳон чемпионати, “Қозоғистон қоплони” турнири, анъанавий камон отишдан Осиё чемпионати ва бошқа мусобақалар ўтади.

Вилоят ҳокими отчопарни кўздан кечиргандан сўнг Туркистондаги бошқа қурилиш иншоотлари билан ҳам танишди. Пудратчиларга ишни ўз вақтида ва сифатли якунлаш юзасидан топшириқлар берди.

2026-03-05, 00:29 50
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.