26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Стратегик экин майдонлари кенгайтирилди

Жорий йилда вилоятимизда қишлоқ хўжалиги экинлари майдони ўтган йилга нисбатан 8 минг гектарга ортиб, 919 минг гектарни ташкил этди. Унинг 536 минг гектари ёзги, 208 минг гектари кузги экинларга, 175 минг гектари эса бедага тўғри келади. 

Баҳорги дала ишлари вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтган мажлисда атрофлича муҳокама қилинди. Минтақа раҳбари мутасадди бошқарма раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимларига дала ишларини сифатли ташкил этишни топшириб, ушбу масалалар назоратда эканлигини таъкидлади.

– Қишлоқ хўжалиги бўйича тасдиқланган кўрсатмалар сифатли ва белгиланган муддатларда якунланиши зарур. Иш режаси мавжуд, давлат томонидан барча шарт-шароитлар яратилган. Деҳқонларга берилган имтиёзлар ва имкониятларни кенг тушунтириш, молия ташкилотлари дала ишларига ажратилган маблағни мақсадли йўналтиришлари зарур. Сувни тежаш технологиясини жорий этиш ишларини белгиланган муддатда бажариш керак, – деди Нуралхан Кўшеров.

Мажлисда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари Файзулла Байдуллаев минтақадаги тайёргарлик ҳолати ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Жорий йилда экинлар таркибини ранг-баранглаштириш ва сув захираларидан унумли фойдаланиш мақсадида қатор ўзгаришлар киритилди. Хусусан, пахта майдони 17 минг гектарга кенгайтирилиб, 162 минг гектарни ташкил қилди, маккажўхори 15 минг гектарга ортиб, 55,2 минг гектарга етказилди, махсари эса 16 минг гектарга кўпайиб, 85,4 минг гектарни ташкил этди. Сувни тежаш мақсадида шоли майдони 7 минг гектарга қисқартирилса, алмашлаб экиш талабларига мувофиқ, буғдойзорлар 25 минг гектарга камайтирилиб, 216,3 гектарни ташкил қилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасдиқлаган йўл харитасига мувофиқ, йил охиригача вилоятимизга 203,5 минг тонна минерал ўғит ажратилади. Бугунги кунда омборларда 25 минг тонна ўғит сақланмоқда. Уларнинг оммабоплигини таъминлаш мақсадида вилоят бюджетидан 9,5 миллиард тенге ажратиш кўзланиб, 134 тонна минерал ўғит субсидияланади. 

Баҳорги дала ишларини молиялаштириш учун “Аграр насия корпорацияси” ҲЖ орқали 36,8 миллиард тенге ажратиш кўзланган. Бугунги кунда 8,4 миллиард тенгелик аризалар маъқулланиб, 7,2 миллиард тенгега 321та лойиҳа молиялаштирилди. 

162 минг гектар пахта майдонини сифатли уруғлик чигит билан таъминлаш учун 30 фоизли кафолат жамғармасини ҳисоблаганда, 4,7 минг тонна уруғлик чигит зарур. Бугунги кунда 1,6 минг тонна чигит тайёр бўлса, қолган 3,1 минг тоннаси пахта заводлари орқали импорт қилинади. 

Вилоятимизда баҳорги дала ишларига 37,4 мингта техника шай. Хўжаликларда 16 мингта трактор, 3 мингта сўқа, 4 мингта дон сепувчи техника, 14 мингта тирма мавжуд. Давлат кўмаги натижасида ўтган йилда 1872та техника харид қилиниб, янгилаш ҳиссаси 9,2 фоизга етди. 

Сувни тежаш технологияларини татбиқ қилиш бўйича республика режаси 27 минг гектарни ташкил қилса, имкониятлар инобатга олинган ҳолда уни 50 минг гектарга етказиш кўзланмоқда. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2026-02-28, 02:06 9
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.