26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ДАВЛАТ – ГРАН-ПРИ СОҲИБИ

Шимкент шаҳрида ўтган халқаро ижодий, кўп жанрли “Дарын – 2026” фестиваль-танлови кўтаринки руҳ ва юксак савияда ташкил этилди. Нуфузли анжуман ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Фестивалда турли давлатлардан келган болалар, ёшлар ва ижодий жамоалар ўз маҳоратларини намоён этдилар. Танловнинг асосий мақсади – иқтидорли ёшлар ва уларнинг устозлари ўртасидаги самарали ҳамкорликни ривожлантириш, санъатга меҳр ва садоқатни мустаҳкамлашдан иборат эди.

Мазкур анжуманда Сайрам даҳасидаги М. Маметова номли 111-сонли мактаб ўқувчиси Давлат Зоҳидваев ўзининг бетакрор истеъдоди ва юксак ижро маҳорати билан иштирок этиб, “Қўрқит қўбиз” номли қозоқ халқ қўшиғини маҳорат билан куйлади. Унинг юракдан чиққан самимий ижроси ҳакамлар ҳайъати ва томошабинларда чуқур таассурот қолдирди. Натижада у танловнинг энг олий мукофоти – Бош совринга муносиб деб топилди.

Ёш санъаткорнинг ушбу улкан ютуғида унинг устози Собиржон Турғунбоевнинг беқиёс меҳнати ва фидокорона саъй-ҳаракатлари муҳим ўрин тутди. Устоз ва шогирд ўртасидаги ишонч ва самарали ҳамкорлик бу ғалабанинг асосий омилларидан бири бўлди.

Бу ютуқ – изланиш, матонат, сабр-тоқат ва юксак орзулар сари интилишнинг ёрқин намунасидир. Ишонамизки, ёш истеъдод келгусида ҳам янги марраларни забт этиб, Ватанимиз шарафини халқаро саҳналарда муносиб ҳимоя қилади. Бу ютуқ ёш истеъдод эгаси – Давлат Фаррух ўғлининг келажакдаги муваффақиятлари учун асос бўлади.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2026-02-19, 01:45 103
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.