26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Қозоқ романсиадаси'' ғолиблари тақдирланди

Вилоят ҳокимлиги ҳамда славян этномаданият бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган "қозоқ романсиадаси" йигирма еттинчи марта мухлисларини хушнуд этди. Илк бор Хитой давлати вакили ҳам саҳнага чиқди. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ертай Алтаев анжуман иштирокчиларини муборакбод этиб, москвалик бош ҳакам, Россияда хизмат кўрсатган артист Галина Приображенская раҳбарлигида Астана, Алмати, Душанбе, Тошкент, Шимкент ва яна ўнлаб шаҳарлардан келган, энг жажжи иштирокчиси етти ёшдаги санъаткорларга ҳам омад тилади. Халқаро романсиада аввалида Марказий Осиё давлатлари вакиллари иштирокида болалар романсиадаси ҳам юксак савияда ўтди. 

Ўзбекистонлик иштирокчилар – Ҳасанбой Йўлчи, Асомиддин Исомиддинов, Аҳрорбек Абдуқаҳҳоров, Зебо Фарҳодова, Исломжон Таштиллаев, Наргиза Абдухоликовалар биринчи учликдаги совринли ўринларни эгаллашди. Биринчи ўринни хитойлик А. Ширази, астаналик Д. Исраилов ва алматилик Е. Диана эгаллашди. Романсиада маҳоратини талабаларга ўргатадиган тажрибали устоз-профессорлар Талғат Мусабаев (Алмати), Авазхон Ражабов (Тошкент), Нурилло Исаев (Душанбе), Борис Дьяков (Москва) Туркистон саҳнасида биринчи марта биргаликда ўз санъатларини намойиш этишганида томошабинлар гулдурос қарсаклар билан олқишлади. 

“Южный Казахстан” газетаси ҳамда славян этномаданият бирлашмаси раҳбари Марина Лимаренко барча ҳомий ва қўлловчиларга самимий миннатдорчилигини билдирди. 

Таъкидлаш жоиз, туркистонлик ҳимматли тадбиркор Мирзобек Баҳодир ўғли раҳбарлик қилаётган “Карвонсарой” МЧБнинг моҳир ошпазлари олисдан келган санъаткорларни мазали палов билан меҳмон қилдилар. Гала концертда фахрий томошабинлар сафида вилоят ва шаҳар ЎЭМБ вакиллари ҳам фаол иштирок этишди. 

Келажакда ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти ҳамда вилоят ЎЭМБ бошқаруви ҳам мана шундай нуфузли, халқаро санъат танловларини ташкил этишса, нур устига нур. Туркистон шаҳар ЎЭМБ ташаббуси билан аския танлови вилоят, сўнгра халқаро миқёсда юксак савияда ўтганлиги шонли тарих. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2025-11-18, 01:00 179
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.