26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ғунча'' ашула ва рақс халқ дастасига – 50 йил

Оқсувкент қишлоғидаги Қ. Жандарбеков номли туман Маданият уйида «Ғунча» ашула ва рақс дастасининг 50 йиллик юбилейи нишонланди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан уюштирилган мазкур тадбирда ҚР «Дўстлик» ҳамжамияти, Шимкент шаҳар, Сайрам туман ўзбек этномаданият бирлашмаси фаоллари, Шимкент шаҳри ўзбек драма театри жамоаси, ОАВ ходимлари, фахрий санъаткорлар, туман бадиий жамоаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Дарҳақиқат, ярим аср синов ва машаққатли давр бўлди. Тарихга назар ташласак, 1974 йили Ленин номли жамоа хўжалиги раиси Ниёзали Йўлдошев ташаббуси билан бунёд этилган янги Маданият саройида бадиий ҳаваскорлик тўгараги ташкил этилиб, унга яхши ният билан «Ғунча» номи танланганди. Дастанинг илк бадиий раҳбари Шарифа Мил-

тиқбоева, мусиқа раҳбари Тўлқин Ҳасанов, хореографи Норбуви Абдукаримова ва барча иштирокчиларнинг жонкуярлиги туфайли янгидан ташкил топган даста тез орада эл орасида машҳур бўлиб, унга 1979 йили 14 августда «Ғунча» ашула ва рақс халқ дастаси унвони берилади.

Жумладан, нафақат Сайрам қишлоғида, шунингдек, қўшни туманларда ҳам санъатини намойиш этган бадиий гуруҳнинг 1979 йили А лмати шаҳридаги ХХЮК да концерт бергани, Шарифа Милтиқбоева, Тўлқин Ҳасанов, Расулжон Мираметов каби аъзоларнинг республика танлови лауреати унвонини олгани ҳам шонли тарих. Шунингдек, Шайлов Турғунбоев, Абубакир Хонхўжаев, Одилжон Тўғонбоев, Ниёзмат Ирисметов, Комилжон Тўламетов, Зулкарам Тўғонбоева каби ҳаваскор санъаткорлар ҳам жамоада узоқ йиллар фаолият кўрсатиб, элга танилдилар.

Жамоа кейинги йилларда Жамбил вилоятида сафарда бўлди, 1998 йили эса Алмати шаҳрида ўтган “Қарқара-98” ярмаркасида иштирок этди. Айниқса, даста иштирокчилари анъанавий “Ўзбек тили, маданияти ва анъаналари куни”да фаол иштирок этмоқда. 2000 йили “Маданиятни қўллаб-қувватлаш йили”да “Ғунча” дастасига “Энг яхши бадиий санъат жамоаси” унвони берилгани бежиз эмас.

1998-2008 йилларда жамоани Абубакир Хонхўжаев, 2008-2025 йилларда Мирабдумажид Мирҳошимов бошқарди.

Ҳозирги кунда Сайрам туман маданият, спорт ва тиллар бўлими таркибидаги “Ғунча” дастаси Мирабдувосит Мирқодиров бошчилигида фаолият юритмоқда.

Сўнгги йилларда ҳаваскор санъаткорлар Қизилўрда, Астана, Павлодар шаҳарларида ўтган республика фестивалларида иштирок этишди. “Ғунча” дастаси 2011 йили Шимкент шаҳрида ўтган “Асрлар садоси” фестивалида бош совринни қўлга киритди. Хуллас, жамоанинг эришган ютуқлари залворлидир.

Тадбирда дастлаб сўз олган туман ҳокими ўринбосари С. Дуйсебаев «Ғунча» дастасини 50 йиллик юбилейи билан самимий қутлаб, туман ҳокими М. Ўразалиевнинг табригини ўқиб эшиттирди ҳамда бир гуруҳ жамоа фахрийлари ва ҳозирги кундаги аъзоларига кўкрак нишонларини топширди.

Шундан сўнг саҳнага таклиф этилган ҚР «Дўстлик» ҳамжамияти фахрий раиси И. Ҳошимжонов, Оқсоқоллар кенгаши раиси О. Холназаров, Шимкент шаҳар ЎЭМБ раиси ўринбосари Ш. Умаров, таниқли сухандон Ҳ. Давронбеков, «Жанубий Қозоғистон» вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси мухбири З. Мўминжоновлар «Ғунча» дастасининг халқимиз ҳаётидаги ўрнини таъкидлаб, эзгу тилакларини изҳор этдилар.

Айниқса, ўзбекистонлик санъат усталари ижросидаги саҳна кўриниши барчада унутилмас таассурот қолдирди.

Байрам давомида карнай ва сурнай садолари янграб, санъаткорлар томонидан қозоқча, ўзбекча қ ўшиқ лар, сержилва рақслар ижро этилди.

З. АҲМАДЖОНОВ, 2026-01-30, 22:45 126
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.