26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамжиҳатлик – ютуқлар қаноти

Турбат заминида Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси фаоллари янгиланаётган Бош Қомусимиз – Конституция муҳокамасида иштирок этди. Шунингдек, тадбирда бирлашманинг бир йиллик фаолияти ҳам сарҳисоб қилинди.

Учрашувда Туркистон “Жамоат тотувлиги” ДКК раҳбари муовини Ерназар Баетов, Қозоғистон ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Абдулла Исматуллаев, Туркистон вилоят ЎЭМБ раиси Баҳодир Ирисметов, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси бош муҳаррири Райимжон Алибоев, шаҳар ва туманлар ЭМБ раислари, оқсоқоллар ва оналар кенгашлари раислари, бирлашма фаоллари иштирок этдилар. 

Тадбирни бирлашма қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси, жамоат арбоби Зуппархон Чолдонов олиб борди. Кун тартибида беш масала муҳокама қилинди. Дастлаб янги Конституциямиз лойиҳасига оид маъруза тингланиб, унинг давлатимиз тараққиёти, ҳуқуқий давлат барпо этиш учун аҳамиятли эканлиги таъкидланди. Бирлашма раиси муовини, муҳаррир Р. Алибоев бирлашма томонидан 2025 йили амалга оширилган ишларга тўхталиб, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашда амалга оширилаётган ишларга урғу берди. Шунингдек, йиғилиш мобайнида ташкилий масалалар ҳам кўрилиб, бирлашма Кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш, туман ва шаҳар ЎЭМБ ҳужжатларини расмийлаштириш жараёни муҳокама қилиниб, 2026 йил иш дастури тасдиқланди. 

Йиғилишда сўзга чиққан Е. Баетов V Миллий Қурултойда белгиланган вазифаларнинг ижроси ва юртимизда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамиятига тўхталди. Мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик тамойилларини мустаҳкамлашда Ассамблея таркибий бўлинмаларининг хизмати беқиёслигини таъкидлади. Абдулла Жаъфар ўғли ва Баҳодир Ирисметовлар ҳам сўзга чиқиб, “Бебаҳо бойлик – тинчлик ва тотувлик” шиори остида амалга оширилаётган ишлар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 

Тадбирда Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси ўринбосарлари Замир Муҳаммаджонов ва Баҳтиёр Шомурадов, Сайрам, Тўлебий, Қазиғурт туманлари ҳамда Кентов шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмалари раислари Шопўлат Бойменов, Жамол Қодиров, Жавлон Собитов, Санобар Самиева, вилоят ЎЭМБ қошидаги Оналар кенгаши раисаси Муҳаббат Иброҳимова, Сайрам тумани бўйича Оналар кенгаши раисаси Зумрад Аҳмедовалар кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир интиҳосида бир гуруҳ фаоллар Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси муовини М. Азилханов ва вилоят “Жамоат тотувлиги” ДКК раҳбари Э. Жанғазиеванинг ташаккурномалари билан тақдирландилар. 

Йиғилишнинг бадиий қисмида хушовоз хонанда Зарифжон Қодиров ва Ўзбекистон Халқ бахшиси Ферузбек Норматовлар дилтортар қўшиқларини тадбир иштирокчиларига армуғон этдилар.

Тадбир ниҳояси буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг 585 йиллигига бағишланган ғазалхонлик кечасига уланди. 

Саид ТУРСУНМАТОВ, 2026-02-14, 03:03 190
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.