26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
150 мингга яқин одам иш билан таъминланди

2025 йилда вилоят аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш мақсадида “Минтақавий бандлик харитаси” тасдиқланган эди. Натижада ўтган йили 147 719 фуқаро иш билан таъминланди. Жумладан, 100 046 нафари доимий ишга жойлаштирилса, 47 673 нафари вақтинча ишлади. 

Бу ҳақда вилоят бандлик ва ижтимоий дастурларни мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари Мекенхан Қўзиханули маълум қилди.

– Айни дамда вилоятда 822 014 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Улардан 442 211 нафари ёлланма ходимлар, 379803 нафари ўз-ўзини иш билан банд этган. 40 мингга яқин аҳоли ишсизлар рўйхатидан жой олган. Минтақада ишсизлик даражаси – 4,6 фоиз, ёшлар орасида ишсизлик – 1,8 фоиз ва хотин-қизлар ўртасида эса 5,4 фоиз. Шунингдек, 31 мингдан зиёд фуқаро давлат томонидан субсидияланган ишларга йўлланди. Миллий лойиҳалар доирасида 357та лойиҳа амалга оширилиб, 4333та иш ўрни очилди. Давлат раҳбарининг “10 000 аҳолига 100 янги иш ўрни яратиш” топшириғига мувофиқ, вилоятда 35 917та иш ўрни яратилди. Янги бизнес лойиҳаларини амалга ошириш учун 400 ОҲК миқдорида 1792 одамга 2,8 миллиард тенгелик грант берилди. Бу йил “Минтақавий бандлик харитаси” доирасида 74 516 кишини иш билан таъминлаш режаланмоқда. 2026 йилда вилоятда 77та сармоявий лойиҳа амалга оширилиб, 1136та иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, синов хизматида (пробация) рўйхатдан ўтган шахслар учун ўтган йили тасдиқланган 177 квота ўрни тўлиқ бажарилиб, 2026 йилга 119та муассасага 180та квота ўрни тасдиқланди. Ўтган йили вилоятда 62 244 нафар фуқарога 6,1 миллиард тенге миқдорида манзилли ижтимоий ёрдам пули тўланди. 2026 йилда эса қашшоқликни камайтириш мақсадида 59,1 минг фуқарога манзилли ижтимоий ёрдам бериш режалаштирилган, бунга 6,5 миллиард тенге ажратилган, – деди нотиқ.

Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, шаҳар-туманларда 17та “Оилани қўллаб-қувватлаш маркази” очилди ва 6667 фуқарога хизмат кўрсатди. Минтақада ногиронлик бўйича 102 401 одам рўйхатга олинган. 2025 йилда уларнинг ҳуқуқлари муҳофазаси учун 19,6 миллиард тенге ажратилган. Шунингдек, жорий йилда 65994 ногиронни ижтимоий тиклаш чора-тадбирлари билан таъминлаш учун республика ва вилоят бюджетларидан 13,5 миллиард тенге ажратилди. 

2025 йилда вилоятга 990 этник қозоқ кўчирилди ва уларга “Қандас” мақоми берилди. ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири буйруғи билан 2025 йилда чет эллик ишчиларни жалб этишга 1107 квота тасдиқланиб, 1137 нафарига рухсат берилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-02-14, 03:00 83
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.