26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокими Украина элчиси билан учрашди

Минтақа раҳбари Нуралхан Кўшеров Украина Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Виктор Майко билан учрашди. Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва сайёҳлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

2025 йил якунларига кўра, Туркистон вилояти билан Украина ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 10,5 миллион АҚШ долларига етди. Хусусан, экспорт – 0,5 миллион доллар, импорт эса – 10 миллион долларни ташкил этди. Қозоғистондан Украинага асосан нефть, металл, кимё маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги товарлари ва кўмир экспорт қилинади. Ўз навбатида, Қозоғистон Украинадан юқори технологияли ускуналар, дори-дармонлар ва бошқа маҳсулотларни импорт қилади.

Вилоят раҳбари Туркистоннинг сармоявий салоҳияти, агросаноат ва сайёҳлик соҳаларидаги имкониятлари ҳақида маълумот бериб, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма тадбирларни изчил давом эттириш юзасидан келишувга эришди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-02-24, 02:37 78
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.