26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги солиқ кодекси: махсус солиқ тартибини танлаш муддати 28 февралда якунланади

Жорий йилдан эътиборан, мамлакатимизда янги Солиқ кодекси кучга кирди. Унга мувофиқ, махсус солиқ тартиблари ихчамлаштирилиб, уларнинг сони учтагача қисқартирилди. Бу ўзгартишлардан асосий мақсад – солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, бизнеснинг шаффофлигини ошириш ва тадбиркорлар учун қулай муҳит яратишдир.

Бироқ янги талабларга ўтиш жараёнида тадбиркорлар учун муҳим масала бор – махсус солиқ тартибини танлаш муддати 28 февраль куни якунланади. Шу кунга қадар тегишли маълумотни тақдим этмаган солиқ тўловчилар автомат тарзда белгиланган ягона тартибга ўтказилади.

Янги Солиқ кодексига мувофиқ, ҳозирги кунда амал қиладиган махсус солиқ тартиблари қуйидагилар:

1. Ўзини-ўзи банд қилган шахслар учун тартиб:

* “e-Salyq Business” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш;

* жисмоний шахслар даромад солиғини тўламайди. Бу уларга хуфёна айланмадан чиқиб, қонуний фаолият юритиш имконини беради.

2. Соддалаштирилган декларация асосидаги тартиб:

* чекланган даромад ҳажми; 92,4 миллиард тенгегача; 

* солиқ ставкаси 2 фоиз; 

* кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун мўлжалланган ҳисоботлар қисқартирилган тартибда топширилади.

3. Деҳқон ёки фермер хўжаликлари учун махсус солиқ тартиблари: 

* ер солиғи ўрнига жисмоний шахслар даромад солиғи 0,5 фоиз; 

* махсус солиқ тартиби ўзгаришсиз қолди.

Махсус солиқ шаклига ўтадиган солиқ тўловчилар учун ўтиш даври жорий йил 28 февралга қадар давом этади. Ушбу муддатга қадар тадбиркорлар ўзларига қулай тартибни танлаб, солиқ идораларига тегишли маълумотни тақдим этишлари керак.

 Агар белгиланган муддатгача маълумотлар тақдим этилмаса, солиқ тўловчи автомат тарзда 10 фоизли ставка билан ягона белгиланган декларация асосидаги тартибга ўтказилади. Бу эса солиқ юкининг ошишига, ҳисобот ҳажмининг кўпайишига ва маъмурлаштириш жараёнларининг мураккаблашишига олиб келиши мумкин.

Шунинг учун тадбиркорларга ўз фаолияти кўламини, даромад миқдорини, ходимлар сонини ва ҳамкорлик муносабатларини инобатга олган ҳолда, қулай тартибни олдиндан танлаш тавсия этилади.

Нотўғри танланган тартиб тадбиркорнинг молиявий юкламасини ошириши мумкин. Шу боис, зарурат туғилганда давлат солиқ идораларидан ёки ҳисобчилардан маслаҳат олиш мақсадга мувофиқ.

Шу муносабат билан хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҚР Молия вазирлиги томонидан кенг кўламли “Халық бухгалтері” республика акцияси йўлга қўйилганини маълум қиламиз.

Жорий йил март ойидан бошлаб ҳафтасига 2 марта маслаҳат кўмаги берилади. “Халық бухгалтері” тадбири доирасида маслаҳатлар касбий ҳисобчилар ва аудиторлар, касбий ҳисобчилик бирлашмалари вакиллари, шунингдек, янги Солиқ кодексининг қонунчилик меъёрларини тушунтириш мақсадида Давлат даромадлари идораларининг тажрибали ва малакали ходимлари томонидан олиб борилади.

Вилоятимиз бўйича акция Туркистон шаҳри Давлат даромадлари бошқармасида (Янги шаҳар, 11-кўча, 32-бинода) ўтказилади. Шунингдек, вилоят давлат даромадлари департаментига қарашли ҳудудий Давлат даромадлари идоралари “Халық бухгалтері” акциясида ҳар ҳафта ZOOM дастури орқали иштирок этади, видеоалоқа ва телефон орқали қўшимча маслаҳат бериш имкониятлари ҳам мавжуд.

Янги Солиқ кодекси талабларини тушунтириш мақсадида ҳудудий давлат даромадлари идоралари семинарлар, “очиқ эшиклар куни”, давра суҳбатлари ва онлайн-маслаҳатлар ўтказмоқда. Ушбу тадбирларнинг барчаси тадбиркорларга янги меъёрларни тўғри тушунтириш ва ўз вақтида қарор қабул қилишда кўмаклашишга қаратилган.

28 февраль – тадбиркорлар учун муҳим сана. Махсус солиқ тартибини ўз вақтида танлаш – бизнеснинг барқарор тараққиёти ва молиявий хавфсизлигининг кафолатидир. Шу боис, ҳар бир солиқ тўловчи янги талабларни диққат билан ўрганиб, қонунчиликда белгиланган муддатларга қатъий риоя қилиши лозим.

Ерлан ТУРИСОВ, вилоят Давлат даромадлари департаменти раҳбарининг ўринбосари, 2026-02-24, 01:17 62
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.