26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сув омборларида захира ҳажми қанча?

Бир ойдан сўнг йилнинг биринчи чораги ниҳоясига етиб, режалаштирилган ишлар бўйича дастлабки кўрсаткичлар баҳоланади. Соҳа раҳбарлари тасдиқланган кўрсаткичларнинг ижросини қай тарзда таъминламоқда? Берилган топшириқлар қандай амалга оширилмоқда? Вилоят ҳокими Нурбўл Турашбеков ўзи етакчилик қиладиган соҳалар бўйича мажлис ўтказиб, юқоридаги саволларга жавоб олди.

Вилоятимизда 12731 чақиримни ташкил қиладиган 4180та канал, жами сиғими 8,7 миллиард метр кубни ташкил қиладиган 42та сув омбори, 5712 чақиримга чўзилган суғориш тармоқлари ва 1794та қудуқ мавжуд. Сув омборларининг тўлиш даражаси 71 фоизни ташкил қилмоқда. Хўжаликларни сувни тежовчи технологиясига ўтказиш бўйича шаҳар-туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда деҳқонлар билан мунтазам учрашувлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мажлисда ветеринария соҳасидаги масалалар ҳам муҳокама қилинди. Энзоотик касалликларга қарши зарарсизлантиришнинг биринчи босқичи март ойида бошланади. Жорий йил 31,4 миллион квадрат метр мол тўпланадиган ва суғориладиган жой, 92,6 миллион квадрат метр олис ҳудуддаги қўраларни зарарсизлантириш режалаштирилган. 3,2 миллион бош йирик қорамол ва 9,9 бош қўй-эчкиларни дорилаш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари мажлисда кўтарилган барча масалалар юзасидан мутасадди бошқармаларнинг вазифаларини эслатиб, тегишли топшириқлар берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-02-26, 20:31 58
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.