26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Долзарб вазифалар белгиланди

Яқинда Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раҳбарияти фаоллар билан учрашув ўтказди. Кун тартибида жамоат бирлашмасининг янги таркиби, кенгаш аъзоларини сайлаш, жорий йилда бажариладиган иш-режалар ва бошқа ташкилий масалалар кўрилди.

Мажлисни очган шаҳар ЎЭМБ раиси Тоҳирбек Нишонбоев бирлашма қошидаги Оқсоқоллар ва Оналар кенгашлари раисларини сайлаш масаласига тўхталди. Бир овоздан Оқсоқоллар кенгашига номзод Ўктам Иброҳимов, Оналар кенгашига эса Фароғат Ҳожиметова сайланди. Ўз навбатида, Оқсоқоллар кенгашининг аввалги раиси Саидвали Отахўжаев шаънига ҚР ЎЭМБ “Дўстлик” ҳамжамияти Оқсоқоллар кенгаши раиси Орифжон Холназаров илиқ сўзлар айтиб, хизматларини алоҳида таъкидлади. 

Мажлисда бирлашманинг янги таркиби ҳам тасдиқланди. Шунингдек, Ёшлар қаноти раиси, аъзолари сайланди. Жамият фаолиятини мувофиқлаштирувчи таркибий тармоқлар: ҳомийлар (хайрия), тадбиркорлар, ижод ва санъат йўналишида – бадиий ҳаваскорлик дасталари, таълим (ўзбек таълими мавжуд мактаблар ўқитувчилари), спорт кабилар ҳам ўз вакилларига эга бўлди.  

Раис жорий йилда бирлашма томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар тафсилотига тўхталар экан, Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг ҚХА аъзолари зиммасига юклаган топшириқ-вазифалари ижроси, шунингдек, ҚР янги Конституцияси лойиҳаси борасида жамоатчиликда қизғин муҳокама қилинаётган таклиф-мулоҳазалар ҳақида баён қилди. 

– Кун тартибида ижтимоий ҳаётимизга кенг кириб бораётган иллат-унсурларга қарши кураш масаласи ҳам кўндаланг турибди. Миллатимиз ўзига хослиги ва ахлоқига, динимизга тўғри келмайдиган, бошқа мамлакатлардан урф бўлиб кириб келаётган тўй-маросимларимиз, улардаги исрофгарчилик, ёшларимиз ўртасида, айниқса, никоҳ тўйларидаги бемаъни урфлар (куёв сотар ва ҳоказолар) бизни ташвишга солади. Уларни буткул тақиқлашга ҳаққимиз йўқ, лекин тушунтириш ишларини олиб боришга, миллатимиз равнақига номуносиб бўлаётган ҳолатларга чеклов қўйишимиз мумкин, – деди у.

Мажлис якунида иштирокчилар томонидан ҳам кун тартибидаги масалаларга оид ўринли фикрлар билдирилди ва ҳамжиҳатликда фаолият юритишга келишиб олинди.

Н. МАВЛОНОВА, 2026-02-10, 03:27 86
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.