26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги йилнинг шукуҳи

Оқсувкент қишлоғидаги “Паризода” тўйхонасида Сайрам туман ўзбек этномаданият бирлашмаси ташаббуси билан “Хуш келдинг, Янги йил!” тадбири ўтди. 

Унда туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Убайдуллаев, туман маслаҳати раиси Ш. Холмуродов, жамоат арбоби Ф. Қоратоев, вилоят “Жамоат тотувлиги” муассасаси раҳбари Э. Жанғазиева, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Б. Ирисметов, туман “Жамоат тотувлиги” муассасаси раҳбари Б. Айтбаевлар тадбир иштирокчиларини Янги йил байрами билан қутладилар.

Байрамона шодиёнада жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ҳамюртларимиз вилоят “Жамоат тотувлиги” муассасасининг, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасининг ташаккурномалари, шунингдек, “Дўстлик” ҳамжамиятига 30 йил” кўкрак нишони ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

“Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси бош муҳаррири Р. Алибоев, ўринбосари М. Абубакиров, мухбир З. Мўминжонов, шунингдек, Тулкибош ҳамда Тўлебий туман ЎЭМБ раислари ҳам эзгу тилакларини изҳор этишди. Обунада фаол М. Нуров, Л. Малабоева, М. Убайдуллаева, Ҳ. Ўрмонов, Н. Сайдиғаниев, Ф. Исмоилова, У. Боялиев, Ф. Иброҳимов каби мактаб раҳбарларига таҳририят номидан ташаккурнома ва совғалар ҳадя этилди. 

Шунингдек, туманда фаолият кўрсатаётган славян, корейс ва турк этномаданият бирлашмалари раислари ва вакиллари ҳам эзгу тилакларини изҳор этишди.

Шимкент шаҳар ўзбек драма театри артистлари ижросидаги куй-қўшиқлар байрамга кўтаринки руҳ бағишлади. 

Тадбирни уюштиришда жонбозлик кўрсатган туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ш. Бойменовнинг саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

З. АҲМАДЖОНОВ, 2025-12-30, 04:01 289
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.