26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оналар кенгаши мажлиси ўтди

Туркистон шаҳридаги “Дўстлик уйи” биносида Қозоғистон халқи Ассамблеяси вилоят бўлими ҳузуридаги Оналар кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтди. Тадбирдан кўзланган мақсад – “Соғлом тафаккур” лойиҳасини амалга ошириш эди.

Мазкур лойиҳа – гиёҳвандлик ва зарарли одатларга қарши кураш, қиморбозликнинг олдини олиш, маиший зўравонликка қарши маданиятни шакллантириш, бузғунчилик ва жамоат мулкига нисбатан бефарқликка йўл қўймаслик ҳамда исрофгарчилик ва лоқайдликка қарши тарбиявий йўналишларини ўз ичига олади.

Лойиҳа жамият аъзоларини маънавий янгиланиш ғояларига содиқ бўлишга, соғлом, онгли ҳаёт кечиришга даъват этади.

Шу муносабат билан, ҚР Президенти Қ. Тўқаев жорий йилда ўтган ҚХАнинг XXXIII сессиясида шундай деган эди: «Ассамблея гиёҳвандлик, қиморбозлик, маиший зўравонлик, бузғунчилик ва исрофгарчилик каби ижтимоий иллатларга қарши курашишда муҳим ўрин тутади. Хавфсиз ҳаёт кечириш учун бу каби хавфли ҳолатлардан тубдан халос бўлишимиз лозим. Бу, айниқса, келажак авлод учун жуда муҳим. Биз, болалар ва ёшларни ҳар томонлама ҳимоя қилиб, тўғри йўлда тарбиялашимиз керак».

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ертай Алтаев, ҚХА Оналар кенгаши раиси ўринбосари Баян Ахатай, ҚР Соғликни сақлаш вазирлиги тиббий ва фармацевтик назорат қўмитасининг вилоят бўйича бўлим вакили Бақдаулет Байғазиев, вилоят полиция департаменти вакили Марат Бимаханов, «Жамоат тотувлиги» муассасаси раҳбари Элмира Жанғазиева, «Ассамблея ёшлари» уюшмаси Туркистон бўлими аъзолари ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди. Тадбирда мазмунли маърузалар тингланди, фикрлар ва таклифлар билдирилди. Йиғилишнинг якуний қисмида иштирокчилар «Соғлом тафаккур» лойиҳасининг устувор йўналишлари юзасидан келгусидаги иш режаларини муҳокама қилишди.

Йиғилиш поёнида, Баян Ахатай жамиятда оналарнинг фаоллигини ошириш, миллатнинг маънавий янгиланишига ҳисса қўшиш ва ёш авлодга тўғри йўл кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-11-07, 22:30 92
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.