26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тараққиётга юз бурган Туркистон

Давлат раҳбари Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеровни қабул қилди.

Давлат раҳбарига Туркистон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва келгуси даврга мўлжалланган режалари ҳақида ахборот берилди. 

Нуралхан Кўшеровнинг таъкидлашича, минтақанинг иқтисодий юксалиши 113,9 фоизни ташкил этди. Давлат бюджетига солиқ тушумлари 1 триллион тенгега ошди. 2025 йилда минтақага 1,7 триллион тенге сармоя жалб қилинди, шу жумладан, 1,4 триллион тенге хусусий сармоялар. Бевосита хорижий сармоялар ҳажми 1,4 миллиард долларга етди.

Президентга ўтган йили умумий қиймати 340 миллиард тенге бўлган 58та сармоявий лойиҳа ишга туширилгани ва 8 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилгани ҳақида ахборот берилди.

Бугунги кунда вилоятда 21та индустриал минтақа фаолият юритмоқда. “Turan” махсус иқ­тисодий минтақасида 26та лойиҳа амалга оширилмоқда, уларнинг қиймати – 315 миллиард тенге.

Қишлоқ хўжалиги, пахта ва тўқимачилик, маккажўхори ва гўшт етиштириш кластерлари ривожланмоқда. Ушбу лойиҳалар тўлиқ ишга туширилгач, 2027 йилга бориб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 479,5 миллиард тенгега ошиши кутилмоқда.

Президентга сўнгги уч йил ичида манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар сони икки баравар камайгани ҳақида ахборот берилди. 148 минг киши бандлик тадбирларига жалб қилинди ва ишсизлик даражаси 4,6 фоизни ташкил этди.

Вилоят ҳокими таълим, соғликни сақлаш, маданий иншоотлар қурилиши, йўл инфратузилмасини ривожлантириш, газлаштириш ва аҳоли манзилларини ичимли сув билан таъминлаш йўналишларида амалга оширилган ишларга эътибор қаратди.

Учрашув якунида Қасим-Жўмарт Тўқаев сармоя жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги ҳамда ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш юзасидан тадбирларни янада жадаллаштиришни топширди.

Шунингдек, Давлат раҳбари  аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. 

Akorda.kz, 2026-03-11, 22:10 42
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.