26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Арзон уй-жой – аҳоли фаровонлигининг муҳим омили

Қозоғистон Ҳукумати мажлисида Бош вазир Ўлжас Бектенов аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. У давлат идораларига уй-жой қурилиши юзасидан белгиланган режаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш муҳимлигини таъкидлади.

Бош вазирнинг қайд этишича, шаҳарларда яшаш учун қулай ва замонавий муҳитни шакллантириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шу боис янги уй-жойлар мактаблар, болалар боғчалари ва тиббиёт муассасаларига яқин ҳудудларда барпо этилиши, муҳандислик-алоқа инфратузилмаси эса изчил ривожлантирилиши зарур.

Шу билан бирга, йирик шаҳарлар, айниқса, Астана ва Алматида қурилиш ҳажми ортиб бораётгани таъкидланди. Бош вазир ушбу жараён билан бир қаторда моношаҳарлар ва қишлоқ ҳудудларида ҳам уй-жой қурилишини жадал ривожлантириш зарурлигини алоҳида қайд этди.

Йиғилиш якунларига кўра, Саноат ва қурилиш вазирлигига “Байтерек” холдинги ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда аҳолини арзон ва қулай бошпана билан таъминлашга қаратилган минтақавий дастурларни янада фаоллаштириш юзасидан аниқ вазифалар юклатилди.

Рrimeminister.kz, 2026-03-11, 22:12 28
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.