26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокими референдумда овоз берди

Аҳолиси зич Туркистон вилоятида ҳам фуқароларнинг референдумдаги фаоллиги юқори бўлди. 

Минтақа раҳбари Нуралхан Кўшеров Х. Яссавий номидаги ХҚТУ биносидаги  133-сайлов участкасида овоз берди. 

Вилоятда жами 948та референдум участкаси ташкил этилди. Уларнинг 26таси ёпиқ турда. 

Минтақада 2 миллион 154 мингдан зиёд одам истиқомат қилади. Улардан 1 миллион 187 минг 257 нафари овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб, бу умумий аҳолининг 55,4 фоизини ташкил этади.

Республика референдумига вилоятда пухта тайёргарлик кўрилди. Жами 6380 нафар комиссия аъзоси сиёсий жараёнга жалб этилди. Улардан 17 нафари вилоят комиссияси, 119 нафари 17та ҳудудий комиссия ва 6254 нафари 947та участка комиссияларида фаолият юритди. Комиссия аъзоларининг 97 фоизи турли даражадаги сайлов ва референдумларни ўтказиш тажрибасига эга.

Референдум жараёнини кузатувчилар ҳам назорат қилди. 

Умуман олганда, Туркистон вилоятида референдум юксак савияда ўтди. 

2026-03-17, 00:02 37
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.