26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент – республика референдумида

Қасим-Жўмарт Тўқаев янги Конституция лойиҳаси бўйича ўтказилган республика референдумида иштирок этди. Давлат раҳбари Ўқувчилар саройида жойлашган 51-сонли референдум участкасида овоз берди.

Овоз беришдан сўнг, Президент маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди.

Қ. Тўқаев бугун мамлакат тараққиёти ва келажаги учун алоҳида муҳим кун эканлигини таъкидлади.

– Бугун мамлакатимиз тақдирини ҳал қиладиган кун. Барчангизни табриклайман! Аслида, ушбу жараён фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи қадам. Шу боис унинг аҳамияти жуда юксак. Янги Конституция мамлакатимизнинг, еримизнинг яхлитлиги, мустақиллиги ва эгаменлигини муҳофаза қилади. Бу борада 1995 йилда қабул қилинган Конституция алоҳида аҳамият касб этди. Мамлакатимиз ушбу ҳужжат билан 35 йил давомида яшаб келмоқда. Аммо вақт бир жойда турмагани боис янги Конституцияни қабул қилиш вақти келди. Мен бу жараёнда фаол иштирок этдим. Конституциянинг муқаддимаси ва бошқа меъёрларини ўзим ёздим. Ишончим комилки, янги Конституция мамлакат фаровонлиги ва келажагига хизмат қилади, – деди Давлат раҳбари.

Сўнг Президент конституциявий ислоҳотнинг асосий мақсад ва вазифалари, шунингдек, халқаро кун тартибига оид қатор саволларга жавоб берди.

Akorda.kz маълумотлари асосида, 2026-03-17, 00:03 41
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.