26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳлик – тинчлик ва дўстлик элчиси

Сайёҳлик – инсонни руҳан бойитадиган, юксак маънавиятга етаклайдиган, шу билан бирга иқтисодий тараққиётга хизмат қиладиган муҳим соҳадир. У бамисоли олтин кўприк бўлиб, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлайди, тинчлик ва ҳамжиҳатликка даъват этади.

Дунёда саёҳат қилишни ёқтирмайдиган инсонни топиш мушкул. Ҳар бир киши янги юртни кўришни, табиат ва тарихий манзаралар билан танишишни истайди. Ушбу жараёнда сайёҳлик алоҳида аҳамият касб этади, чунки у инсонни янги кашфиётлар сари етаклайди, билим ва тажрибасини бойитади.

Байрамнинг тарихи ва аҳамияти

1970 йил 27 сентябрда Испаниянинг Торремолинос шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Низоми қабул қилинди. Шундан буён бу сана Халқаро сайёҳлик куни сифатида нишонланади. Унинг асосий мақсади – ушбу соҳанинг жаҳон иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини кўрсатиш, маданий алоқаларни кенгайтириш ва халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлашдан иборат.

Шунингдек, бу кун ҳар бир инсонни ўзини сайёҳ сифатида ҳис этишга ундайди. Одамзод табиатнинг гўзал манзараларини, тарихий ва маданий ёдгорликларни кўриб, уларни асраб-авайлашга масъул эканини англайди.

Сайёҳлик – дунё тараққиётининг муҳим омили

Туризм соҳа сифатида XIX асрда шакллана бошлади. 1841 йили Т. Кук томонидан поездда илк тижорат саёҳати ташкил этилди. XX асрга келиб эса сайёҳлик инсон дунёқарашини кенгайтириш ва турли халқларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишиш воситасига айланди.

Бугунги кунда сайёҳлик жаҳон ялпи ички маҳсулотининг ўндан бир қисмини ташкил этади. Халқаро сармояларнинг 11 фоизидан ортиғи айнан шу соҳадан келиб чиқади. Дунё бўйича сайёҳлар оқими ҳар йили 4-5 фоизга ўсмоқда.

Ўлкамизда туризм тараққиёти

Давлат раҳбарининг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши билан мамлакатимизда сайёҳлик соҳаси устувор йўналиш сифатида белгиланган. Туркистон вилоятида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўлкамизнинг Буюк Ипак йўлида жойлашгани, ноёб тарихий обидалари, бой маданий мероси ва бетакрор табиати нафақат юртимиз аҳолисини, балки хорижлик сайёҳларни ҳам ўзига мафтун этмоқда. Ҳар йили юртимизга 70дан зиёд давлатдан меҳмонлар ташриф буюриши бежиз эмас.

2009 йилдан эътиборан ички туризм ҳам жадал ривожланиб келмоқда. Мутахассислар фикрича, айниқса, экотуризм тараққиёти учун имкониятлар етарли. Чунки Туркистон ўлкаси табиий мўъжизалари, шифобахш иқлими, тарихий ва этнографик бойликлари билан ажралиб туради.

Туркистон – муқаддас қадамжолар маскани

Ватанимизнинг муқаддас қадамжолари, ноёб меъморий ёдгорликлари ва файзли гўшалари дунё сайёҳларини ўзига чорламоқда. Минтақамиз республикада тарихий ва маданий мерос кўплиги бўйича пешқадам ҳисобланади. Бир мингдан ортиқ ёдгорликлар халқимизнинг бебаҳо бойлиги сифатида асраб келинмоқда.

Албатта, бу борада тинчлик ва барқарорлик, халқимизга хос меҳр-оқибат ва меҳмондўстлик, замонавий меҳмонхоналар ва сифатли хизматлар муҳим аҳамият касб этади.

Туркистонда сайёҳлик салоҳияти юксалмоқда

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ермек Кўшeрбаев Туркистон вилоятига амалий ташриф доирасида маданий мерос ва саёҳлик инфратузилмаси иншоотларини кўздан кечирди. Хусусан, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасига алоҳида эътибор қаратилди.

Ермек Кўшeрбаев реставрация ишлари билан танишар экан, ёдгорликнинг тарихий қиёфасини асраб қолиш жуда муҳимлигини таъкидлади. Ушбу ишлар давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилмоқда ва йил якунига қадар поёнига етказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, “Култобе” археологик шаҳарчасида Бош вазир ўринбосари иншоотни тарихий меъморчиликка мос равишда ёритиш ва кечки сайрлар ташкил этиш юзасидан топшириқ берди.

Ташриф чоғида вилоятнинг транспорт инфратузилмасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасовнинг маълум қилишича, ҳозирги кунда тарихий иншоотларни ободонлаштириш тадбирлари изчил давом этмоқда.

Соҳанинг тараққиёти сармоя ҳажмининг кўпайишига ҳам хизмат қилмоқда. 2025 йил январь-август ойларида 65,7 миллиард тенге сармоя ўзлаштирилган. Шу билан бирга, ҳозирда умумий қиймати 49,4 миллиард тенгени ташкил этувчи 47та лойиҳа амалга оширилмоқда. 

А. АБДУФАТТОҲ, 2025-09-26, 21:46 182
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.