26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Дўстликдан кишилар топгай саодат...''

Kazinform. “Дўстлик” ҳамжамияти ва этномаданият бирлашмаларининг ташаббуси маданий ранг-баранглик ва миллатлар тотувлигини яна бир карра намоён этди.

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллиги доирасида Шимкент шаҳри марказий истироҳат боғи янада гўзал манзара касб этиб, шодлик ва тантана майдонига айланди. Бу ерда Қозоғистон Республикаси ўзбекларининг “Дўстлик” этномаданият бирлашмалари ҳамда “Дўстлик” ҳамжамияти ташаббуси билан “Ўзбек тили, маданияти ва анъаналари куни” кенг нишонланди.

Байрамона тадбир Шимкент шаҳар ўзбек драма театри ижодкорлари саҳналаштирган Абай ва Алишер Навоий образларининг чиқиши билан очилди. Бу рамзий саҳна кўриниши икки халқнинг маънавий дунёси ва умумий қадриятларини яна бир бор ёдга солди. Шундан сўнг меҳмонлар миллий анъаналар, турли ҳунармандчилик буюмлари ва миллий қадриятлар намойиш этилган кўргазмаларни томоша қилдилар.

Тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, нуфузли меҳмонлар иштирок этди. Жумладан, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати Алишер Сотволдиев, Қозоғистон халқи Ассамблеяси Котибияти шўъбаси мудири Қайрат Баймўлдинов, “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, Шимкент шаҳар ички сиёсат ва ёшлар билан ишлаш бўлими раҳбарининг вазифасини бажарувчи Занғарбек Усупахметов, “Жамоат тотувлиги” жамоат ташкилоти раҳбари Нуркен Алимқулов, шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тоҳирбек Нишонбоев ва бошқалар тантана иштирокчиларига самимий тилакларини изҳор этдилар.

Маданий дастур жуда ранг-баранг бўлди. Муқимий номидаги 13-мактабнинг “Баҳор” рақс дастаси ўзбек ва қозоқ халқ рақсларини ижро этди. Шимкент шаҳар драма театри саҳнасида “Сары жайлау” композицияси намойиш этилди. Опера ва балет театри хонандаси Неъматилла Зикриллаев машҳур қўшиқлар – Тўлеген Мухамеджановнинг “Ватан”, А. Зацепиннинг “Тингла” тароналарини ижро этди. Шунингдек, театр актрисаси Шоҳиста Усмонова ўзбек халқ куйи – “Мустаҳзод”ни куйлаб, байрамга завқ бағишлади.

Шу куни бир гуруҳ фаоллар этномаданий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланди.

Алишер Навоийнинг “Дўстликдан кишилар топгай саодат”, деган пурҳикмат сўзлари бугунги тантана мазмунини янада теран ифода этди. Чунки байрам саҳнасидан Навоий ва Абай тимсоллари бирга намоён бўлиб, икки халқнинг умумий маънавий мероси, дўстлик ва бирлик ғояси жонланди.

2025-09-23, 01:19 275
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.