26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон – маданият ва сайёҳлик марказига айланмоқда

Асрлар силсиласидан ўтган тарихий шаҳар бугун тараққиёт йўлида дадил қадам ташламоқда. Янги лойиҳалар амалга оширилиб, ободончилик ишлари қизғин давом этмоқда. Шаҳарнинг ҳар бир бурчагида замонавий инфратузилма ва миллий меъморчилик уйғунлиги кўзга ташланади.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ертай Алтаев раислигида ўтган йиғилишда сентябрь ва октябрь ойларига мўлжалланган йирик тадбирлар режаси муҳокама қилинди. Тадбирда мутасадди идоралар ва муассасалар раҳбарлари иштирок этиб, ташкилий масалалар юзасидан таклифларини илгари сурди.

– Жорий йилда Туркистон шаҳрига алоҳида мақом берилди. Шу мақомга мувофиқ кенг қамровли лойиҳа ва мазмунли тадбирларни ташкил этиш зарур. Шу боис, бу йўналишдаги ишларни тизимли равишда амалга оширишимиз зарур, – деди Ертай Алтаев.

Таъкидлаш жоизки, вилоят марказида қатор муҳим маданий ва маънавий тадбирлар ўтказилади. Жорий йилда “Voice of Turan – 2025” халқаро фестивали, “Түркінің төрі – Түркістан” ёш оқинлар айтишуви каби нуфузли тадбирлар ва лойиҳалар уюштирилди.

Келгусида эса “Өнерлі өлке” вилоят санъат фестивали, Республика кунига бағишланган тадбирлар, шунингдек, “Түркістан дауысы” байрам концерти каби йирик байрам дастурлари ташкил этилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-09-05, 22:56 452
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.