26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги мактаблар – фаровонликдан нишон

Конституция куни ва янги ўқув йилининг бошланиши арафасида вилоятимизда қатор янги мактаблар фойдаланишга топширилди. 

Бу йилги Билим куни айниқса, вилоятимиз учун ўзига хос аҳамиятга эга бўлди. Чунки Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган «Келажак мактаблари» миллий лойиҳаси доирасида бир кунда 8та «Келажак мактаби» ва 2та умумий ўрта таълим маскани ўз эшикларини кенг очди.

Тўлебий туманидаги Дўстлик қишлоғида 900 ўринли, Сайрам тумани, Оқсув қишлоғида эса 600 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Чордара, Саврон, Келес, Сариоғоч, Ўрдабоши, Мақтаарал туманлари ҳамда Арис шаҳрида ҳам замонавий ўқув масканлари ишга туширилди.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Тўлебий туманидаги янги мактабнинг очилиш маросимига махсус ташриф буюриб, Дўстлик қишлоғи аҳолиси билан учрашди. 

 – Аҳоли билан мулоқотда мазкур мактаб масаласи кўтарилган эди. Муаммони ҳал қилиш учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари якунланди. Янги таълим муассасасидан заковатли ва билимли ёшларимиз чиқсин. Давлат равнақи аввало, таълим-тарбияга боғлиқ. Шу боис ҳар қандай давлат ижтимоий соҳага алоҳида эътибор қаратади. Бу давлатимиз раҳбарининг асосий талабларидан биридир. Бу ҳудудда кўплаб замонавий мактаблар, болалар боғчалари, шифохоналар, спорт иншоотлари барпо этилмоқда ва бу ишлар тўхтамайди. «Келажак мактаблари» эса сифатли таълим тизимини яратишга қаратилган ислоҳот. Янги бинолар – болаларимиз учун кенг имкониятлар эшиги. Замонавий, қулай муҳитда ўқиш ва ишлаш – юртимиз маънавий ва заковат салоҳиятини оширувчи асосий омил, – деди у.

Ободонлаштирилган мактаб ҳудудида дам олиш ва сайр қилиш ҳудуди, спорт зали, ўйин ва спорт майдончаси мавжуд.

Янги мактаблар ўқув хоналаридан ташқари кенг мажлислар спорт ва хореография заллари, замонавий устахоналар, кутубхона, робототехника ва лабораториялар билан жиҳозланган. Қўшимча равишда хавфсизлик учун видеокузатув тизимлари ўрнатилган. Бу ерда болалар фақат билим олиш билан чекланиб қолмай, спорт, санъат ва фан билан шуғулланиш имконига эга бўлади.

Лойиҳанинг асосий мақсади – ҳар бир болага сифатли таълим олиш учун тенг шароит яратиш. Бир вақтлар қишлоқ болалари эски биноларда таълим олишар ёки қўшни қишлоқдаги мактабларга қатнарди. Энди эса улар ўз қишлоғидаги замонавий бинода ўқиш имкониятига эга бўлди.

Ҳозирда Туркистон вилоятида 29та янги мактаб қурилиши давом этмоқда. Шу жумладан, 13таси ўтган ўқув йилида фойдаланишга топширилган бўлса, йил сўнггигача яна 16та янги маскан эшик очади. Шу билан бирга, Президент топшириғига биноан, уч йил ичида 115та мактаб тубдан янгиланади. Жорий йилда вилоятда 100та таълим маскани таъмирланди.

Бу – демографик юксалиш ва урбанизация жараёнларини инобатга олган ҳолда, таълим инфратузилмасини ривожлантиришдаги изчил ишларнинг бир қисми, холос. Бундай кенг кўламли ишлар муқаддам вилоят тарихида бўлмаган. 

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2025-09-04, 03:30 223
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.