26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фаровон юртга ҳашар ярашар

Кўҳна ва ҳамиша навқирон заминимизда қад ростлаган ҳар бир минора – бу бутун бир тарих. Улар халқимиз руҳининг барҳаётлиги, матонати ва абадийлигининг ёрқин рамзидир.

Бу муқаддас замин неча бор ёв лашкарлари оёғи остида поймол этилди. Унинг ложувард осмони эса неча бор ёғийлар ваҳшийлиги ва юрт ҳимоячилари мардонавор нидоларига тўлиб-тошди. Шаҳарлару қўрғонларимиз эса қайта-қайта вайронага айланиб, мудҳиш култепаларга айланди.

Аммо ҳар сафар у замин бағрида пинҳон қайнаган ҳаёт ҳароратини ўзида мужассам этган бойчечак мисоли, янада латофат ва шукуҳ билан бош кўтариб, янада юксалиб бораверди.

Бугун қадимий шаҳримизга боқар эканмиз, эрксевар аждодларимиз нафасини туямиз. Унинг мовий миноралари эса ота-боболаримизнинг сўнмас иродаси, юксак руҳи ва абадий орзуларининг жонли ифодаси сифатида  намоён бўлади.

Жорий йил май ойида Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтказилиши ҳам ушбу муқаддас шаҳарнинг тарихий аҳамияти ва халқаро нуфузини яна бир бор намоён этмоқда.

Туркистон – асрлар давомида юксалиб келган эл-юрт шаъни ва ғурурининг ёрқин тимсолидир. Бугун, халқимиз мустақиллик шукуҳи билан яшаётган бир паллада, бу рамз янада теран маъно касб этмоқда ҳамда ҳар биримизни Ватан озодлиги ва ободлиги йўлида фидокор бўлишга даъват этади.

Юртимизда амалга оширилаётган “Тоза Қозоғистон” умуммиллий экологик тадбирини қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркистон вилоятида баҳорги ҳашарлар ўтказилмоқда.

Экологик маданиятни юксалтириш ва табиатни муҳофаза қилиш мақсадида кенг кўламли дарахт экиш тадбири ташкил этилди. Ушбу ташаббус тозалик ва атроф-муҳитни асрашни кундалик ҳаёт тарзига айлантиришга қаратилган барқарор давлат дастури сифатида амалга оширилмоқда.

Бунда ёш авлод экологик масъулиятнинг асосий ташаббускори сифатида қаралмоқда. Шу йўналишда ҳудудларда тизимли ишлар олиб борилиб, Туркистон шаҳрида ҳам маҳаллий аҳоли, мактаб ўқувчилари, ёшлар ва давлат идоралари вакиллари иштирокида дарахт экиш тадбирлари ташкил этилди.

 Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров тадбирда фаол иштирок этиб, ҳокимлик ходимлари ва жамоатчилик вакилларини дарахт экиш ишларига жалб қилди. Шунингдек, у шаҳардаги қурилиш майдонларини айланиб, йўллар ҳолатини кўздан кечирди ва инфратузилмавий масалаларни назоратга олди. 

– Дарахт экиш атроф-муҳитни тоза сақлаш, ҳавони ифлослантирувчи газларни камайтириш, аҳоли ҳаёт сифатини ошириш ва жамоавий масъулиятни ривожлантиришга ҳисса қўшади. Шу билан бирга, бундай акциялар фуқароларнинг она юртга муҳаббатини ошириб, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлайди ҳамда ёшларга табиатни асрашнинг аҳамиятини тушунтиради. Тадбир натижасида, шаҳарнинг яшил ҳудудлари сезиларли даражада кенгайди, экологик маданият янада мустаҳкамланди, – деди минтақа раҳбари.

А. АБДУФАТТОҲ, 2026-04-07, 02:17 43
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.