26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги ғоя ва ташаббуслар амалда

 ВИЛОЯТИМИЗДА  АКВАТУРИЗМ РИВОЖЛАНИБ, ЗАМОНАВИЙ БАЛИҚЧИЛИК КЛАСТЕРИ ЯРАТИЛАДИ

Акватуризм – бу сув захиралари (кўллар, дарёлар, сув омборлари) асосида дам олиш, сайёҳлик ва кўнгилочар хизматларни ташкил этишга қаратилган замонавий сайёҳлик йўналишидир. Бугунги кунда у аҳоли учун маданий ва дам олиш имкониятларини кенгайтириб, минтақа иқтисодиётига сармоя жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Вилоятимизда акватуризм ва замонавий балиқчиликни ривожлантириш борасида муҳим лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан, вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Чоға қишлоғига ташриф буюриб, сармоядорлар билан учрашди. Мулоқот давомида янги лойиҳаларни амалга ошириш, акватуризмни ривожлантириш ва замонавий балиқчилик кластерини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари ишларни сифатли ва ўз вақтида бажаришни топширди. Айни пайтда «Чоға» сунъий кўли ҳудуди тартибга келтирилиб, янги лойиҳани амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди.

Ушбу лойиҳалар ташаббускори – “GOLD FISH TURKISTAN” МЧБ. Акватуризмни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа қиймати 1,5 миллиард тенгени ташкил этади. Унинг қуввати бир мавсумда 100 минг нафаргача сайёҳни қабул қилиш имконини беради. Лойиҳанинг умумий майдони 8 гектарни ташкил этиб, жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ва 25та янги иш ўрни барпо этилади.

Шунингдек, замонавий балиқчилик кластерини ривожлантиришга қаратилган яна бир лойиҳа учун давлат иштирокидаги компания ҳиссасидан ер ажратилган. Ушбу лойиҳанинг қиймати 1 миллиард тенгени ташкил этади, 2027 йилда тўлиқ ишга туширилиши кутилмоқда. Тўла қувват билан ишга киришгач, йилига 300-400 тонна балиқ маҳсулоти ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу ерда яна 20та янги иш ўрни яратилади.

Лойиҳалар тўлиқ ишга туширилгач, мазкур ҳудуд балиқчилик ва сайёҳлик марказига айланади. Шунингдек, бу ерда меҳмонхоналар қурилиб, соҳил туризми ҳам ривожлантирилади.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2026-04-07, 02:20 56
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.