26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ягона ниҳол, ягона келажак, ягона масъулият

Туркистон шаҳридаги 32-сонли умумий ўрта мактабда жамоа ташаббуси билан «Ягона ниҳол – ягона ҳаёт» мавзуида экологик акция ўтди. У Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган «Тоза Қозоғистон» дастури доирасида ташкил этилди.

Акциядан кўзланган мақсад – мактаб ҳовлисини кўкаламзорлаштириш ва ёш авлодда табиатга меҳр-муҳаббат туйғусини шакллантиришдан иборат. 

Тадбирда ота-оналар фаол иштирок этиб, ўзлари келтирган ниҳолларни фарзандлари билан биргаликда ўтқазишди. Бу эзгу ташаббус оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш билан бирга, болаларга экологик тарбия беришнинг ёрқин намунасига айланди. Мактаб ўқитувчилари ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этдилар.

Тадбир давомида ўқувчилар концерт дастурини намойиш этишди. 

Ушбу кенг қамровли тадбирда Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Ертай Алтаев ҳамда Туркистон шаҳри ҳокими Азимбек Пазилбекули иштирок этиб, акциянинг аҳамиятига тўхталдилар. Улар ўз нутқларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар бир фуқаронинг умумий бурчи эканлигини таъкидлаб, бундай эзгу ташаббуслар жамият учун улкан аҳамият касб этишини алоҳида қайд этдилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-04-07, 02:23 62
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.