26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иқтисодий барқарорлик кафолати

Туркистон вилоятида Давлат раҳбари топшириқлари асосида йирик энергетик лойиҳа изчил амалга оширилмоқда. Бош вазир Ўлжас Бектенов минтақага ташриф буюриб, қуввати 1000 МВт бўлган замонавий буғ-газ электр станцияси қурилиши билан яқиндан танишди.

Сайрам туманида Бош вазир ҳамда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров ҳамрҳлигида мамлакатимиздаги энг йирик газ электр станцияларидан бири барпо этилаётган майдонга бориб, иш жараёнини кўздан кечирди.

– Туркистон вилояти жадал тараққий этмоқда. Саноат ва қишлоқ хўжалигида улкан имкониятлар мавжуд. Мазкур лойиҳа қўшимча энергия захирасини яратиб, бутун жанубий ҳудуд энергетика тизимини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, янги сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратади, – деди Ўлжас Бектенов.

Айни пайтда Туркистон вилоятида электр энергиясига бўлган ўртача талаб 445 МВт ни ташкил этаётган бўлса, ички ишлаб чиқариш ҳажми 136,5 МВт даражасида сақланиб қолмоқда. Янги станция ишга туширилиши натижасида ушбу номутаносиблик бартараф этилади.

Бош вазир масъул идораларга лойиҳани белгиланган муддатларда, экологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ҳамда тармоқ инфратузилмаси билан уйғун тарзда амалга ошириш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2026-03-27, 22:40 86
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.