26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эгаменликнинг мустаҳкам қўрғони

Аввал хабар қилинганидек, Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтган йиғилишда мамлакат хавфсизлигини таъминлашга доир муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда 2021-2025 йилларга мўлжалланган Миллий хавфсизлик стратегиясини амалга ошириш натижалари сарҳисоб қилиниб, эришилган асосий кўрсаткичлар юзасидан Ҳукумат ҳисоботи тингланди. Шунингдек, қатор давлат идоралари раҳбарлари ўз йўналишлари бўйича маърузалар тақдим этишди.

Муҳокамалар жараёнида замонавий геосиёсий шароитда ижтимоий-иқтисодий, экологик, сув ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу йўналишлардаги хавф-хатарларни олдиндан баҳолаш ва уларга самарали жавоб чораларини ишлаб чиқиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

Йиғилишда, шунингдек, 2026-2030 йилларга мўлжалланган янги Миллий хавфсизлик стратегияси лойиҳаси кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, мазкур ҳужжат давлат режалаштириш тизимининг муҳим қисми бўлиб, келгуси беш йилда юзага келиши мумкин бўлган таҳдид ва даъватларга қарши курашишнинг асосий йўналишларини белгилаб беради.

Йиғилишда ўрта муддатли устуворликлар, мақсадли кўрсаткичлар ҳамда стратегик хавфларни бошқариш дастаклари ҳам муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан, миллий манфаатларни ишончли ҳимоя қилиш, мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, фуқаролар ва атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш, ахборот маконини ҳимоя қилиш ва киберхавфсизликни кучайтириш каби вазифалар долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.

Давлат раҳбари таъкидлагани каби, янги босқичда мамлакатнинг барқарор ва изчил тараққиётини таъминлаш, шунингдек, дунёвий ўзгаришлар шароитида миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш мажмуавий ва тизимли ёндашувни талаб этади.

Шу билан бирга, иқтисодиёт, таълим ва технология соҳалари учун юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этишга қаратилган махсус дастурни ишлаб чиқишни жадаллаштириш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланди.          

Akorda.kz маълумотлари асосида, 2026-04-01, 22:21 78
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.