26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фан сиёсати янги босқичда

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Саясат Нурбекни қабул қилди

Президент вазирлик фаолиятининг устувор йўналишлари ҳамда фан ва олий таълим соҳасида амалга оширилаётган стратегик ташаббуслар юзасидан ҳисобот тинглади.

Давлат раҳбарига  янги Конституция имкониятларини олий таълим ва фан соҳасида самарали амалга ошириш юзасидан  маълумот берилди. Саясат Нурбек инсон капитали ривожи учун яхлит экотизим яратиш ҳамда иқтидорларни бошқаришнинг узлуксиз тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тизимини тақдим этди.

Президентга меҳнат бозорини таҳлил қилиш натижалари ҳамда 2030 йилгача кадрларга бўлган эҳтиёж тахминлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, олий таълимдан кенгроқ фойдаланишни таъминлаш, жумладан, “Келешек” дастагини жорий этиш ва соҳани молиялаштиришнинг янги шаклини амалга ошириш чоралари ҳақида сўз юритилди.

Давлат раҳбарига  таълим ва ишлаб чиқариш жараёнларига сунъий идрокни жорий этган янги турдаги индустриал университетни ташкил этиш режалари тақдим этилди. Шунингдек, инновацион кластерлар ва илм-фан шаҳарчаларини қамраб  олган ҳудудларни яратиш режалари ҳам баён қилинди.

Фан сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Шу билан бирга, вазирлик олимларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда – уларга грантлар, илмий амалиётлар, мукофотлар ажратиш ҳамда ёш олимларни уй-жой билан таъминлаш, шулар жумласидандир.

Учрашув якунларига кўра, Президент олий таълим сифатини юксалтириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни амалиётга татбиқ этиш, инновацион фаолиятни рағбатлантириш, инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда хорижий университетлар филиаллари сифатини ошириш юзасидан қатор топшириқлар берди.   

Akorda.kz, 2026-04-07, 02:18 41
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.