26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Афсонавий альпинистга юксак эътироф

Президент қароргоҳида мамлакатимиз спорт тарихида ўчмас из қолдирган машҳур альпинист Ерванд Ильинскийга Қозоғистон Республикасининг энг олий мукофоти – «Қозоғистон Меҳнат қаҳрамони» унвонини топшириш маросими ўтди.

Тадбирда иштирок этган Қасим-Жўмарт Тўқаев спортчининг юксак маҳорат ва матонатини алоҳида таъкидлади.

Ильинскийнинг залворли ҳиссаси туфайли Қозоғистон байроғи дунёнинг энг баланд чўққиларида ҳилпираб, мамлакатимиз нуфузи халқаро майдонда янада мустаҳкамланишига ҳисса қўшди.

У тажрибали альпинист сифатида Эверест чўққисини забт этган илк қозоғистонлик спортчи, нуфузли «Етти чўққи» клуби аъзоси.

Шунингдек, у мамлакатимизда альпинизм мактабини яратиб, уни жаҳонга танитган устоз сифатида ҳам ҳурматга сазовор. Унинг раҳнамолигида Қозоғистон терма жамоаси дунёда биринчи бўлиб 8 минг метрдан баланд 14та чўққининг барчасини забт этиб, юксак натижаларга эришди.

Йиллар давомида у юзлаб спорт усталарини тарбиялаган халқаро даражадаги чемпионлар ва рекордчилар етишиб чиқишига сабабчи бўлган.

Мазкур юксак мукофот – мамлакатимиз спорт соҳасининг улкан ютуқлари ва янги зафарларга бўлган интилишининг ёрқин ифодасидир.          

 

Akorda.kz., 2026-03-30, 23:22 39
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.