26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кичик ва микро бизнес учун солиқ оммавий афви

Мазкур солиқ оммавий афв ўсим ва жарималар ҳисобидан чиқарилади

Мазкур ташаббус Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев топшириғига мувофиқ амалга оширилиб, ҳалол солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. ҚРда микро ва кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим имтиёз чораси жорий этилди. ҚР Молия вазирлигининг 2026 йил 13 февралдаги 13-сонли буйруғига мувофиқ, асосий солиқ қарзи тўлиқ тўланган тақдирда ўсим ва жарималарни ҳисобдан чиқариш қоидалари тасдиқланди. Бу борада вилоят бўйича давлат Даромадлари департаменти раҳбарининг ўринбосари Елтай Бекмурзин бизга батафсил маълумот берди.

– Елтай Азатули, давлат раҳбарининг ушбу ташаббусида бизнес субъектларига қандай имтиёзлар кўзланган?

– Тасдиқланган қоидага мувофиқ: Биринчидан, жорий йил 1 январь ҳолатига кўра, микро ва кичик тадбиркорлик субъектларининг солиқ қарзи тўлиқ тўланган бўлса, ушбу қарзга ҳисобланган ўсим ва жарима миқдорлари тўлиқ бекор қилишади. Иккинчидан, 2026 йил 1 январгача шаклланган ва солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қонунчилик доирасида солинган жарималар ҳам бекор қилинади. Учинчидан, соғломлаштириш, қайта ташкил этиш ёки молиявий синиш жараёнида солиқ тўловчилар қарзини тўлиқ тўлаган бўлса, ўсим ва жарималарни бекор қилиш имкониятига эга бўлади. Тўртинчидан, қўшилган қиймат солиғи бўйича ўз вақтида рўйхатдан ўтмаганлик учун солинган жарималар ҳам бекор қилинади.

– Мазкур имтиёзлар қайси шарт асосида тақдим этилади? Қандай қарзлар ҳисобдан чиқарилмайди?

– Имтиёздан фойдаланиш учун асосий талаб – 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, шаклланган солиқ қарзи 2026 йил 31 мартга қадар тўлиқ тўланиши лозим. Қарз белгиланган муддатда тўланган бўлса, давлат даромадлари идораси 3 иш куни ичида ўсимни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Айрим ҳолатларда ўсим ва жарималарни бекор қилиш назарда тутилмаган. Жумладан: тадбиркорлик фаолиятига дахлдор бўлмаган жисмоний шахсларнинг солиқ ўсимлари, тадбиркорлик фаолиятига дахлдор бўлмаган ҳуқуқбузарликлар учун солинган жарималар. Агар солиқ тўловчи соғломлаштириш ёки молиявий синиш жараёнида бўлиб, ўз мажбуриятларини муддатидан аввал тўлиқ тўласа, у давлат даромадлари идорасига эркин шаклда ариза тақдим этади. Ариза қабул қилингандан бошлаб, 3 иш куни ичида ўсим ва (ёки) жарималар бекор қилинади. Мазкур чора-тадбирлар янги Солиқ кодексига ўтиш даврида тадбиркорлар учун қулай шароит яратишга қаратилган. Натижада, кичик ва микро бизнес учун молиявий юклама камайиб, уларнинг барқарор тараққий этиши учун имконият яратилади.

 

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2026-04-02, 21:53 60
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.