26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яссавий мероси: маънавият, илм ва сайёҳликнинг уйғунлиги

Ҳукумат Хожа Аҳмад Яссавий меросини ривожлантириш ва тарғиб қилиш бўйича 2026-2028 йилларга мўлжалланган тадбирлар режасини тасдиқлади.

Ҳужжатда буюк мутафаккирнинг меросини ўрганиш, тадқиқот юритиш ва тарғиб қилиш, шунингдек, Туркистонни маънавий туризмнинг асосий марказларидан бири сифатида ривожлантиришга қаратилган 37та тадбир назарда тутилган.

Режада илмий-тадқиқот, маданий-маърифий ва ижодий лойиҳалар, ахборот ва халқаро тадбирлар, шунингдек, қайта тиклаш каби бешта йўналиш қамраб олинган.

Ёшлар ва мактаб ўқувчилари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбирларнинг асосий қисми Туркистон шаҳрида ўтказилади. Жумладан, шаҳарда ўқувчилар ўртасида анъанавий «Яссавийшунослик» танловининг республика босқичини ўтказиш, шунингдек, музей ҳузурида «Яссавийшунослик» клубини очиш режалаштирилган.

Тадбирларнинг асосий қисми Хожа Ахмад Яссавий асарлари ва илмий ишларини нашр этиш, мутафаккир меросини маҳаллий ва хорижий илмий марказлар ҳамда архивларда аниқлаш, архив материаллари ва ҳужжатлар каталогини тайёрлашга қаратилган.

Яссавий меросини янада кенг тарғиб қилиш мақсадида сайёҳлар учун маълумотларни, жумладан, видеолавҳалар ва аудиосайёҳбонларни янгилаш, хорижий сайёҳлар учун мослаштирилган янги сайёҳлик йўналишларни ишлаб чиқиш, шунингдек, зиёратгоҳда илмий-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Режада ЮНЕСКОнинг «Жаҳон хотираси» дастури доирасида Яссавийнинг топилган ва ўрганилган ёзма меросини тарғиб қилиш, ЮНЕСКО ва ИСЕСКО доирасида Яссавий йили ёки махсус маданий кунларни эълон қилиш масаласини ўрганиш назарда тутилган.

Режанинг ижроси Туркистоннинг муҳим маънавий, маданий ва сайёҳлик маркази сифатидаги салоҳиятини очишга имконият беради.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-04-07, 02:22 60
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.