26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Россия Бош вазирини қабул қилди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустинни қабул қилди.

Учрашув чоғида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ҳамда иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланаётгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ўзаро манфаатли мулоқотни изчил давом эттириш ва олий  даражада эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни жадал кечаётганига эътибор қаратилди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Михаил Мишустиннинг Шимкент шаҳрида ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши ҳамда Рақамли анжуманда иштирок этиши Қозоғистон ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичга кўтарилганини  яна бир бор тасдиқлайди.

– Икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Ҳозирги кунга қадар умумий қиймати 25 миллиард доллар бўлган 122та йирик лойиҳа амалга оширилди. Ўзаро савдо ҳажми эса 30 миллиард долларга яқинлашди. Бу, албатта, яхши кўрсаткич. Россия бизнинг асосий савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкоримиз ҳисобланади. Биз бундай ҳамкорликдан мамнунмиз, – деди Қ. Тўқаев.

Мулоқот  давомида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Қозоғистонга бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Астана мазкур ташрифни икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳим воқеа сифатида баҳоламоқда.

 

Akorda.kz, 2026-03-27, 22:30 116
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.