26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстлигимиз барқарор бўлсин!

Кўнгилни тоғ этар зарра эътибор, 

Ҳориган умидлар барқ урар такрор. 

Дунёда бор бўлсин меҳр-оқибат, 

Жаҳонда тинчлик, дўстлик барқарор! 

Фаровон ҳаёт, осойишта турмушдан мамнун бўлиб, Яратганга кунда минг бора шукр айтиб яшаш – энг катта бахт. 

Бугун халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ана шу бахтнинг асосий омилидир. 

Шу қаторда Одилжон Сатторов бошқараётган “Ватандошлар” жамоат жамғармаси томонидан ташкиллаштирилган “Чинор” лойиҳаси доирасида биз бир гуруҳ ҳамюртлар Ўзбекистон Республикасида бир ҳафталик саёҳатда бўлиб, олам-олам таассуротлар ила қайтдик. Саёҳатчилар таркибида биздан ташқари Тожикистон, Қирғизистон ва Туркия давлатларидан ҳам келган миллатдошлар бўлиб, уларнинг кўплари билан дўстлашишга муваффақ бўлдик. Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилдик. 

“Фотография уйи” кўргазмаси ва “Темурийлар тарихи” давлат музейи, “Абдулла Қодирий уй музейи” шулар жумласидан. 

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси томонидан ўтказилаётган “Дўстлик фестивали”да иштирок этиб, қардош шоир ва ёзувчилар ижодидан баҳраманд бўлдик. 

“Янги Ўзбекистон” боғи эса бизга замонавий тараққиёт ва табиий гўзаллик уйғунликларини намоён этди.

Саёҳатимиз давомида Урганч ва Хива шаҳарларига йўл олдик. Ичон-Қалъа, Дишан Қалъа, Муҳаммад Аминхон, Муҳаммад Раҳимхон (Феруз) мадрасалари, Калта минора, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Исломхўжа мадрасаси ва минораси каби қадамжолар биз учун ҳақиқий маънавий мактаб бўлди. 

Албатта, бу сафар нафақат маънавий ҳордиқ, балки дўстлик кўпригини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди. 

Саёҳат якунида “Ватандошлар” жамоат жамғармаси томонидан ҳаммамизга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Руҳий тарбия” номли китобининг совға қилиниши барчамизни руҳлантириб, сафар таассуротларини ёрқин хотирага айлантирди. 

Биз бу сафарни умримиздаги энг ёрқин воқеалардан бири сифатида қалбимизда асраб қоламиз. 

Дўстлик, ҳамжиҳатлик ва барқарор тинчликка қаратилган бундай ташаббуслар, шубҳасиз, халқларимизнинг келажакдаги муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Миннатдорчилик ва самимий олқишларимизни сафар ташкилотчиларига йўллаймиз. Дўстлигимиз барқарор бўлсин! 

Гулиосиё ҲАСАНОВА. Сайрам тумани, 2025-08-26, 01:35 231
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.