26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маданий мерос ва сайёҳлик: янги имкониятлар муҳокамаси

Туркистон шаҳрида “TURKISTAN – 2026: Хожа Аҳмад Яссавий меросини тарғиб этиш ҳамда ички сайёҳликни ривожлантириш” мавзуида анжуман ўтди.

Тадбирни вилоят маслаҳати ва Қозоғистон маслаҳатлари депутатлари бирлашмаси уюштирди.

Туркистон туркий оламнинг маънавий маркази сифатида халқаро миқёсда муҳим учрашувлар ўтказиладиган тарихий масканга айланмоқда. Яқинда ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити минтақанинг халқаро нуфузини янада оширди.

Ворисдошлик руҳида уюштирилган анжуман Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Хожа Аҳмад Яссавий меросини кенг тарғиб этиш, уни халқаро миқёсда тараннум этиш ҳамда Туркистонни туркий оламнинг маънавий ва сайёҳлик маркази сифатида ривожлантиришга доир топшириқларининг ижроси доирасида ўтказилди.

Анжуманда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосарлари, республика аҳамиятига молик шаҳарлар, туманлар ва вилоят маслаҳатлари раислари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, депутатлар, олимлар, соҳа мутасаддилари, сайёҳлик ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирни вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов олиб борди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов сўзга чиқиб, мавзу юзасидан фикрларини билдирди. Шунингдек, “Қозоғистон маслаҳатлари бирлашмаси” республика жамоат бирлашмаси раиси Тўлеубек Муқашев ва вилоят прокурори Мурат Тлеубердиев маданий меросни асраб-авайлаш ва уни келажак авлодга етказишнинг аҳамиятига тўхталдилар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ертай Алтаев минтақадаги сайёҳлик соҳасининг тараққиёти ҳамда галдаги режалар ҳақида маъруза қилди.

Вилоят маслаҳати, 2026-05-30, 02:25 12
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.