26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент ташаббуслари янги интеграция асосига айланмоқда

Туркистонда ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити Туркий оламнинг тараққиётини янги босқичга олиб чиқди, дея хабар беради dalanews.kz.

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев томонидан илгари сурилган сунъий идрок марказлари тармоғи, умумий IT-хаб, рақамли йўлак ва туркий тиллар учун терминологик база ташаббуслари ташкилотнинг технологик интеграция сари қатъий қадам қўяётганини намоён этди. Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети ректори Жанар Темирбекова ушбу ташаббусларнинг Туркий оламни нафақат маданий макон, балки дунёвий заковат ва рақамли макон сифатида шакллантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

– Президент ТДТ саммитидаги нутқида бугунги кунда Қозоғистонда “Адолатпарвар фуқаро”, “Адолатли Қозоғистон”, “Тоза Қозоғистон” каби муҳим ташаббуслар ва бошқа кўплаб лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлади. Бу концепцияларнинг жамият тараққиёти ва республиканинг халқаро майдондаги нуфузи учун аҳамияти қандай?

– ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқида мамлакатимизда амалга оширилаётган “Адолатпарвар фуқаро”, “Адолатли Қозоғистон”, “Тоза Қозоғистон” каби стратегик ташаббуслар давлат тараққиётининг янги босқичида муҳим мафкуравий ва ижтимоий йўналишларга айланганини алоҳида таъкидлади. Бу ташаббуслар мажмуавий ислоҳотларнинг мазмуний асосини ташкил этиб, Қозоғистон жамиятининг сифат жиҳатидан янгиланишига хизмат қилмоқда.

Ушбу концепциялар алоҳида ижтимоий лойиҳалар эмас, балки жамоатчилик онгини янгилаш, фуқаролик масъулиятини кучайтириш ва миллий қадриятларни янги тарихий шароитда қайта англашга қаратилган тизимли ислоҳотлар мажмуидир.

Дунёвийлашув шароитида давлатларнинг ривожланиш даражаси фақат иқтисодий кўрсаткичлар билан эмас, балки жамиятнинг ҳуқуқий маданияти, экологик онги ва фуқаролик масъулияти билан ҳам баҳоланади. “Адолатли Қозоғистон” жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг давлатга ишончини оширишга қаратилган бўлса, “Адолатпарвар фуқаро” концепцияси масъулиятли, меҳнатсевар ва ватанпарвар авлодни тарбиялашга хизмат қилади. “Тоза Қозоғистон” эса экологик маданиятни юксалтириш орқали янги фуқаролик муносабатини шакллантиришга қаратилган муҳим омил сифатида намоён бўлмоқда.

Ушбу ташаббуслар Қозоғистоннинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришга ҳам хизмат қилади. Ҳуқуқий давлат тамойилларига амал қиладиган, фуқаролик жамияти тизимлари ривожланган ва барқарор тараққиёт сиёсатини амалга ошираётган давлатларнинг халқаро нуфузи доим юксак бўлади.

Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ушбу ташаббусларни амалга оширишда Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетида ҳам ёшлар онгига ушбу ғояларни сингдиришга қаратилган тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Қонун ва интизом” тамойили доирасида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга бағишланган халқаро анжуманлар, мулоқот майдонлари ва маърифий лойиҳалар мунтазам ташкил этилмоқда.

“Тоза Қозоғистон” концепцияси асосида “Барқарор яшил кампус”, “Яшил университет” каби ташаббуслар амалга оширилиб, ёшларнинг экологик масъулиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу саъй-ҳаракатлар Давлат раҳбари ташаббусларининг таълим муҳитида амалиётга айланаётгани ва ёшлар тарбиясида самарали натижа бераётганининг яққол ифодасидир.

Ушбу йўналишдаги ишлар халқаро миқёсда ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Яқинда университетга БМТнинг Тараққиёт ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси, халқаро эксперт Сурия Деванинг ташрифи бунга яққол мисол.

Учрашув давомида инсон ҳуқуқлари, ижтимоий адолат ва барқарор тараққиёт масалалари муҳокама қилиниб, университетнинг Барқарор тараққиёт мақсадларини амалга оширишдаги “Яшил кампус” ташаббуси, шунингдек, “Green Growth”, “Әділет” ва “Yasawi Volunteer” талабалар клубларининг аниқ ташаббуслари юксак баҳоланди.

Бу тадбирлар Давлат раҳбари ташаббусларининг халқаро қадриятлар билан уйғун ҳолда таълим соҳасида амалий натижа бераётганини тасдиқлайди.

– Қасим-Жўмарт Тўқаев туркий давлатлар бирлиги беқарорлик даврида алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Ушбу фикрни қандай баҳолайсиз?

– Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг “беқарорлик даврида Туркий давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги алоҳида аҳамиятга эга”, деган фикрига тўлиқ қўшиламан.

Бугунги халқаро вазиятда геосиёсий рақобат кучайиб, қуролли тўқнашувлар жаҳон иқтисодиётига босим ўтказаётган, минтақавий хавфсизлик хатарлари ортиб бораётган бир пайтда ТДТ нафақат маданий яқинлик, балки самарали тараққиёт шерикчилигининг ташкилий асосига айланмоқда.

Президент Тўқаев Туркистондаги нутқида айнан шундай даврда туркий давлатлар иқтисодиёт, сармоя, сунъий идрок ва рақамлаштириш соҳаларида умумий манфаатлар асосида кучларни бирлаштириши зарурлигини таъкидлади.

Бу бирликни уч асосий йўналишда кўриш мумкин:

Биринчи – иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик. ТДТ доирасида 600 миллион АҚШ доллари низом капиталига эга Туркий сармоя жамғармасининг ташкил этилиши умумий лойиҳаларни молиялаштиришга хизмат қиладиган аниқ ташкилий дастакдир.

Иккинчи – транспорт, логистика ва рақамли савдо йўлаклари. Қозоғистон Хитой ва Европа ўртасидаги стратегик транзит мамлакат ҳисобланади.

Учинчи – таълим, илм-фан, сунъий идрок, киберхавфсизлик ва маданий-гуманитар ҳамкорлик.

Президент Қ. Тўқаев таъкидлаганидек, ТДТ ҳарбий иттифоқ эмас, балки савдо-иқтисодий алоқалар, юқори технологиялар, рақамлаштириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлайдиган ўзига хос мулоқот майдони ҳисобланади.

Шунинг учун умумий тараққиёт учун энг самарали йўналишлар сифатида рақамли иқтисодиёт, сунъий идрок, қўшма академик тадқиқотлар, киберхавфсизлик, космик технологиялар, транспорт-логистика, агротехнологиялар, энергия самарадорлиги, ёшлар алмашинув дастурлари ва маданий меросни рақамли шаклда сақлаш соҳаларини кўрсатиш мумкин.

– Президент рақамли давлатга айланишни Қозоғистоннинг стратегик устувор йўналиши, деб атади. Сизнингча, бу борада қандай ютуқларга эришилди?

– Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев рақамли давлат барпо этишни Қозоғистоннинг узоқ муддатли стратегик устувор йўналиши сифатида белгилади ва бу борада сезиларли натижаларга эришилди.

Бугунги кунда Қозоғистон МДҲ ҳудудидаги энг юқори даражада рақамлашган давлатлардан бири.

Масалан, давлат хизматларининг 90 фоиздан зиёди электрон шаклига ўтказилди. Фуқаролар ҳужжат расмийлаштириш, ижтимоий тўлов олиш, бизнесни рўйхатдан ўтказиш каби кўплаб хизматлардан масофадан фойдаланмоқда.

“eGov” дастури ва рақамли ҳужжатлар тизими давлат бошқаруви самарадорлигини анча оширди.

Шунингдек, Қозоғистон нақд пулсиз тўловлар бўйича минтақадаги етакчи давлатлардан бири. “Мобил банкинг” ва “FinTech” ечимлари кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланди.

Мамлакат сунъий идрокни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Давлат раҳбари СИ технологияларини иқтисодиёт, таълим, тиббиёт ва давлат бошқарувига жорий этиш муҳимлигини бир неча бор таъкидлади.

Ҳозир Қозоғистонда миллий СИ экотизимини шакллантириш, “ДАТА-марказлар”ни ривожлантириш ва рақамли кадрлар тайёрлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Туркистонда ўтган Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитининг мавзуси айнан сунъий идрок ва рақамлаштиришга бағишлангани жуда рамзий ва стратегик аҳамиятга эга.

– Давлат раҳбари саммит иштирокчиларига туркий давлатларнинг сунъий идрок марказлари тармоғини яратиш ташаббусини илгари сурди. Ушбу лойиҳани амалга оширишда қандай истиқболлар кўрилаётганини изоҳласангиз...

– Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг туркий давлатлар сунъий идрок марказлари тармоғини шакллантириш юзасидан таклифи, менимча, саммитнинг энг стратегик ва келажакка йўналтирилган ташаббусларидан бири сифатида баҳоланмоқда. Чунки сунъий идрок бугун фақат техник янгилик эмас, балки иқтисодий самарадорлик, давлат бошқаруви, таълим сифати, миллий хавфсизлик ва маданий ишлаб чиқаришни тубдан ўзгартирувчи асосий тараққиёт воситасига айланди.

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев ўз нутқида “технологик тараққиёт ҳар бир давлат учун барқарорлик ва хавфсизлик омилига айланганини” таъкидлаб, туркий давлатлар технологик ислоҳотлар жараёнидан четда қолмаслиги зарурлигини таъкидлади.

Бу тармоқнинг энг муҳим жиҳати тарқоқ илмий ва технологик салоҳиятни ягона экотизимга айлантириш имконидир. Оқўрда маълумотларига кўра, Қозоғистондаги 79та университетда 63 мингдан зиёд талаба IT соҳасида таҳсил олмоқда, олий таълим муассасаларида сунъий идрок тадқиқот марказлари фаолият юритмоқда ва KazLLM номли қозоқ тилидаги йирик тил модели устида иш олиб борилмоқда.

Бу инсон капитали Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қирғизистондаги технологик экотизимлар билан уйғунлашса, туркий олам ўз тил маълумотлари, маданий мероси ва иқтисодий эҳтиёжларига мос сунъий идрок ечимларини ишлаб чиқиши мумкин.

Иккинчи муҳим истиқбол – инсон капиталини биргаликда тайёрлаш. ҚР Президенти Қозоғистонда янги шаклдаги Сунъий идрок университетини очиш режалаштирилаётганини ва туркий давлатлардан келадиган талабалар учун махсус грантлар ажратишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, дастурлаш, сунъий идрок ва илғор рақамли технологиялар соҳаларида туркий давлатлар ёшлари ўртасида ҳар йили илмий-технологик олимпиада ўтказишни таклиф қилди.

Бу таклиф нафақат таълим лойиҳаси, балки узоқ муддатда умумий “туркий технологик авлод”ни шакллантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Учинчи истиқбол – тил, маданият ва маълумотлар мустақиллиги. Сунъий идрок технологиялари асосан йирик тиллар ва катта бозорлар эҳтиёжлари асосида шаклланмоқда. Агар туркий тиллар учун умумий терминология, ягона маълумотлар базаси, кўп тилли рақамли дастурлар ва маданий мерос архивлари яратилмаса, туркий олам рақамли даврда фақат истеъмолчи даражасида қолиб кетиши мумкин.

Шу нуқтаи назардан, Президент томонидан илгари сурилган туркий халқлар тарихи ва маданиятига оид маълумотларни сунъий идрок асосида жамлайдиган кўп тилли рақамли дастур яратиш ташаббуси алоҳида стратегик аҳамиятга эга.

Бу лойиҳанинг муваффақиятли амалга ошиши учун учта асосий муҳим шарт:

– умумий этик ва маълумот хавфсизлиги андазаларини шакллантириш;

– университетлар ўртасида тадқиқот консорциумларини яратиш;

– Туркий сармоя жамғармаси каби молиявий воситаларни истиқболли илмий лойиҳаларга йўналтириш.

Шу маънода сунъий идрок марказлари тармоғи нафақат техник инфратузилма, балки туркий оламнинг илмий мустақиллиги, рақамли мустақиллиги ҳамда ёш авлоднинг дунёвий рақобатбардошлигини таъминлайдиган тарихий дастурга айланиши мумкин.

– Президент Тўқаевнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг қўшма IT-хаблар марказини яратиш ташаббуси ташкилот ривожига қандай таъсир кўрсатади?

– Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев томонидан илгари сурилган ушбу таклифи ТДТ ташкилий тараққиётида янги босқични англатади.

Бу ташаббус ТДТни фақат саммит ва декларациялар билан чекланувчи дипломатик мулоқот майдони эмас, балки аниқ лойиҳалар ишлаб чиқадиган, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлайдиган ва технологик тараққиётни таъминлайдиган амалий интеграцион тузилмага айлантириши мумкин.

Биринчи навбатда ушбу марказ – технологик интеграция жараёнларини сезиларли даражада тезлаштиради. Ҳар бир туркий давлатда мавжуд технопарклар, рақамли давлат тизимлари, финтех компаниялар ва стартап экотизимларини ягона дастур орқали боғлаш имконияти пайдо бўлди. Уларни умумий марказ орқали боғлаш тадбиркорларнинг бозорга чиқишини осонлаштиради ва билим алмашинувини ташкилий асосда шакллантиради.

Иккинчи – иқтисодий ҳамкорликнинг технологик асосда чуқурлашиши.

Учинчи – давлат хизматлари ва савдо соҳасида рақамли уйғунликни кучайтириш. Президент Тўқаев ТДТ давлатлари ўртасида электрон ҳужжатлар ва рақамли имзоларни ўзаро тан олиш юзасидан қўшма иш олиб бориш таклифини илгари сурди.

Бу эса савдо операцияларини тезлаштиради, трансчегаравий расмиятчиликни қисқартиради ва тадбиркорлик фаолияти харажатларини камайтиради.

Тўртинчи – киберхавфсизлик ва стратегик барқарорлик.

Президент Тўқаев аввалроқ ТДТ доирасида “Рақамли мониторинг маркази”, “Рақамли инновациялар маркази” ва “Киберхавфсизлик кенгаши”ни ташкил этишни таклиф қилди.

Хулоса қилиб айтганда, “Turkic AI” маркази ТДТ ривожига уч даражада таъсир кўрсатиши мумкин:

- ташкилий даражада – умумий лойиҳа салоҳиятини шакллантиради;

- иқтисодий даражада – истиқболли лойиҳалар, сармоялар ва технологияларни амалиётга жадал татбиқ этишини таъминлайди;

- илмий даражада – университетлар, тадқиқотчилар ва ёш истеъдодлар ўртасида барқарор илмий тармоғини яратади.

Хожа Аҳмад Яссавий университети учун ушбу жараён алоҳида аҳамиятга эга. Чунки Президент Қ. Тўқаев Туркистонда ташкил этиладиган Туркий тамаддун маркази фаолиятида Яссавий университетининг илмий-академик салоҳиятидан фойдаланиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Бу университетимизнинг нафақат таълим муассасаси, балки туркий оламнинг илм-фан, маданият ва рақамли истиқболига йўналтирилган асосий илмий марказ сифатида қаралаётганини яққол намоён этади.

– Қасим-Жўмарт Тўқаев сунъий идрок ва илғор технологиялар даврида маънавий ва маданий қадриятларга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда қандай ёндашув муҳим деб ҳисоблайсиз?

– Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг сунъий идрок ва илғор технологиялар даврида маънавий ва маданий қадриятларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ҳақидаги фикри – буни шунчаки гуманитар даъват эмас, балки бугунги дунёвий тараққиётнинг ташкилий формуласи сифатида баҳолаш мумкин.

Чунки технология инсониятга беқиёс имкониятлар яратган бўлса-да, у инсон ҳаёти учун йўналиш, маъно ёки ахлоқий мезонни ўзида шакллантира олмайди.

Агар рақамли тараққиёт маънавий-маданий илдизларидан узилиб қолса, жамиятда технократик ёндашув, тарихий хотиранинг сусайиши ва маданий ўзига хосликнинг йўқолиш хавфи юзага келади.

Шу нуқтаи назардан Астанада Дашт тамаддунини тарғиб қилишга бағишланган махсус марказ яратиш ташаббуси чуқур мазмунга эга.

Бу шунчаки музей ёки этнографик лойиҳа эмас, балки Буюк Даштни фақат ўтмиш ёдгорлиги сифатида эмас, замонавий дунёга ғоя, қадрият ва ҳуқуқий маданият таклиф қила оладиган мустақил тамаддун сифатида танитишга қаратилган заковат майдони бўлиши керак.

Буюк Дашт тамаддуни – шунчаки кўчманчи ҳаёт тарзи эмас. У:

- эркинлик ва масъулият мувозанатига асосланган ижтимоий тизим;

- келишув ва муроса маданиятига таянган сиёсий тафаккур;

- маънавий нуфузга ва адолатга асосланган ҳуқуқий анъана;

- табиат билан уйғун яшаш фалсафаси;

- сўз қадри, ваъда ва инсон ҳаққига юксак эҳтиромдир.

Бугунги сунъий идрок даврида айнан шу қадриятлар янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки СИ маълумотни қайта ишлай олади, аммо виждонни шакллантира олмайди, алгоритм қарор қабул қилиши мумкин, аммо адолат тушунчасининг маданий ва маънавий масъулиятини англаш инсоннинг ўзига хос хусусияти бўлиб қолади.

Шунинг учун технологик тараққиёт албатта тарихий хотира билан уйғун ҳолда ривожланиши зарур.

Туркистонда ўтган ва бу йил ҳам давом этадиган “Буюк Дашт фалсафаси ва ҳуқуқий маданият” халқаро симпозиуми ҳам айнан шу масалани илмий жиҳатдан муҳокама қилишга қаратилган.

Симпозиумнинг ўзига хослиги шундаки, у Буюк Даштни фақат тарихий ёки фольклор макони сифатида эмас, балки ҳуқуқий тафаккур, ижтимоий бирдамлик маданияти ва ахлоқий дунёқарашни шакллантирган яхлит тамаддун тимсоли сифатида тадқиқ этилади.

Бугунги дунёда ҳуқуқ кўпинча ташқи назорат дастаги сифатида қаралса, Дашт фалсафаси ҳуқуқнинг ички маданият, виждон ва ижтимоий масъулият билан узвий боғлиқ тизим сифатида талқин этилади.

Яссавий таълимотидаги “нафсни тийиш” ғояси ҳам шу нуқтаи назардан жуда муҳим. Бу ҳуқуқни фақат жазо эмас, балки инсоннинг ички камолоти билан боғлайдиган моделдир.

Шунинг учун симпозиумнинг асосий илмий вазифаси – Буюк Даштнинг ҳуқуқий маданиятини тарихий мерос сифатида эмас, балки замонавий ҳуқуқ фалсафаси, медиация институтлари, ижтимоий тотувлик шакллари ва ҳатто рақамли давр этикасига ҳисса қўша оладиган жонли тамаддун захираси сифатида қайта талқин қилишдан иборат.

Менимча, айнан бугунги AI даврида Туркистонда бундай симпозиумларнинг ўтказилиши ва Астанада Дашт тамаддуни марказининг ташкил этилиши – бир-бирини тўлдирувчи ташкилий жараёнлардир.

Бири – илмий заковат даражасида Буюк Даштнинг ҳуқуқий-фалсафий меросини қайта ўрганса, иккинчиси – уни жамоатчилик онги ва халқаро маданий маконда ташкилий тарзда тарғиб қилади.

Буюк Дашт фалсафаси – ўтмишга қайтиш эмас, балки ўз илдизларини сақлаган ҳолда келажакка йўналтирилган тамаддун йўналишидир.

Технология ва маънавият ўртасидаги мувозанатни сақлай олган жамиятгина узоқ муддатли тарихий барқарорликка эриша олади.

Бу нуқтаи назардан Хожа Аҳмад Яссавий меросининг ўрни алоҳида таъкидланиши лозим.

Яссавий таълимоти – Буюк Дашт тамаддунининг маънавий-фалсафий ўзагидир. Унинг асарлари фақат диний манба эмас, балки инсоннинг ички камолоти, виждон, масъулият ва ижтимоий уйғунликни биргаликда талқин қиладиган яхлит дунёқараш тизимидир.

Яссавий таълимотидаги “нафсни тийиш”, “меҳнат ва камтарлик”, “маънавий камолот орқали ижтимоий масъулиятга эришиш” ғоялари – бугунги сунъий идрок даврида инсонни инсон қилиб турадиган фазилатларни сақлаб қолишнинг ўзига хос фалсафий таянчидир.

Технология онгга йўналиш бера олмайди, жараёнлар кетма-кетлиги руҳни поклай олмайди – аммо Яссавий таълимотидаги маънавий-ахлоқий таълимот айнан шу бўшлиқни тўлдириши мумкин.

Бугун бу меросни тизимли равишда ўрганиш, давр талаблари билан уйғунлаштириш ва халқаро илмий маконга олиб чиқиш мақсадида университетимизда “Яссавийшунослик илмий-тадқиқот институти” фаолият юритмоқда.

Бу институт – Яссавий меросини фақат тарихий-диний таълимот сифатида эмас, балки замонавий фалсафа, этика, ҳуқуқий маданият ва тамаддуншунослик фанлари билан бевосита мулоқот қила оладиган жонли заковат манбаи сифатида тадқиқ этувчи ноёб илмий майдондир.

Яссавийшунослик институти фаолияти ва “Буюк Дашт фалсафаси ва ҳуқуқий маданият” симпозиумининг ўзаро уйғунлиги – тасодиф эмас, бу Туркистонни маънавий-илмий марказга айлантиришнинг ташкилий мантиғидир.

Шунинг учун Яссавий мероси ва уни ўрганувчи институт – бугунги Қозоғистоннинг келажакка йўналтирилган лойиҳасининг энг муҳим таянчидир.

Илдизсиз дарахт кўкармайди. Яссавий таълимотига таянган маънавий-заковат пойдевори мавжуд жойда технология ҳам ўз йўналишини йўқотмайди.

Шу боис Туркистон шаҳрида ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида университетимизда “Яссавий илмий-тадқиқот институти” янги биноси тамал тошини қўйиш маросимининг юқори мартабали меҳмонлар иштирокида ўтказилиши биз учун алоҳида рамзий аҳамиятга эга.

– Президент томонидан илгари сурилган туркий тиллар учун умумий терминологик база яратиш ташаббусини қандай баҳолайсиз?

– Ушбу ташаббус фақат тил соҳасига оид лойиҳа эмас, балки Туркий оламнинг илмий, маданий ва рақамли интеграциясини кучайтирувчи алоҳида аҳамиятга эга қадамдир.

Бу ташаббус умумий тарихий хотирани мустаҳкамлаш билан бирга, илм-фан ва технология соҳасидаги ўзаро англашувни ҳам кучайтиради.

Бугун сунъий идрок, рақамли коммуникация, ҳуқуқ ва илм соҳаларидаги терминларнинг аксарият қисми хорижий тиллар таъсирида шаклланмоқда.

Шу боис туркий тиллар ўртасида умумий тушунчалар тизимини шакллантириш масаласи илмий ва заковат мустақиллиги нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Бироқ бу ердаги асосий мақсад – “ягона тил яратиш” эмас. Асосий вазифа – миллий тилларнинг ўзига хослигини сақлаган ҳолда, умумий илмий ва техник тушунчалар бўйича ўзаро англашувни кучайтиришдир.

Шу нуқтаи назардан, Туркий давлатлар доирасида умумий терминология дастури ёки махсус академия ташкил этиш ғояси жуда долзарб.

Бу йўналишда Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети базасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Қозоқ тили – илм тили: Сунъий идрок ва терминология” симпозиумининг аҳамияти юксак.

Бу анжуман нафақат академик анжуман, балки Туркий оламнинг илмий тилини шакллантириш масалаларини муҳокама қиладиган муҳим заковат майдонига айланмоқда.

Айниқса, сунъий идрок даврида тилларни рақамли муҳитга мослаштириш, илмий тушунчаларни миллий тилларда ривожлантириш ва умумий терминологик макон яратиш стратегик аҳамият касб этади.

Чунки илм тили мустаҳкам бўлмас экан, технологик мустақилликка эришиш мураккаблашади.

Шу нуқтаи назардан, Яссавий университети фақат таълим муассасаси эмас, балки Туркий оламнинг заковат-интеграция марказларидан бирига айланмоқда.

Университетда сунъий идрок ва терминология соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар келажакда туркий тилларнинг умумий рақамли экотизимини шакллантиришга асос бўлиши мумкин.

Мухтасар қилиб айтганда, бу ташаббус – шунчаки тил сиёсати эмас, балки Туркий оламнинг умумий илмий маконини шакллантиришга қаратилган муҳим дунёвий лойиҳадир.

– Қозоғистоннинг “Туркий давлатлар ташкилоти +” форматига қўллаб-қувватлови ташкилот трансформациясига қандай таъсир кўрсатади?

– Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев томонидан илгари сурилган Туркия таклиф қилган “Туркий давлатлар ташкилоти +” шаклининг қўллаб-қувватланиши – Туркий оламнинг янги интеграцион босқичга ўтаётганини англатади.

Бу фақат дипломатик қадам эмас, балки иқтисодий, маданий, илмий ва технологик ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган стратегик ёндашувдир.

Бугун минтақавий ташкилотлар фақат сиёсий мувофиқлаштириш майдони эмас, балки технология, рақамли иқтисодиёт, илм-фан ва маданий дипломатия марказига айланмоқда.

Шу нуқтаи назардан, “ТДТ+” шакли нафақат аъзо давлатларни, балки академик институтлар, технологик марказлар ва стратегик шерикларни ҳам қамраб олган кенгайтирилган интеграцион маконни шакллантириши мумкин.

Бу ислоҳотларнинг энг муҳим йўналиши – билим ва технологияга асосланган ҳамкорликдир.

Айниқса, сунъий идрок, рақамли иқтисодиёт, умумий алифбо ва илм тили масалалари Туркий оламнинг келажакдаги рақобатбардошлигини белгиловчи асосий омилга айланмоқда.

Бу жараёнда Қозоғистоннинг ўрни ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Евроосиё маконининг марказида жойлашган Қозоғистон Туркий оламнинг тарихий хотираси, маданий алоқалари ва сиёсий мувозанатини бирлаштирувчи муҳим давлатлардан бирига айланмоқда.

Келгуси босқичда Туркий Давлатлар Ташкилоти умумий рақамли дастурлар, илмий-тадқиқот марказлари, университетлараро тармоқлар ва ёшлар дастурлари орқали янги босқичга кўтарилиши мумкин.

Бу ташкилотни фақат маданий тузилма эмас, балки дунёвий миқёсдаги нуфузли заковат ва технологик тузилмаларга айлантиришга йўл очади.

Хулоса қилиб айтганда, “ТДТ+” ташаббуси – Туркий оламнинг умумий келажагини шакллантиришга қаратилган янги стратегик босқичнинг бошланиши сифатида баҳоланади.

Самал АСҚАР, 2026-05-26, 22:33 73
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.