26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят корхоналари – “Ulttyq Ónim – 2026” кўргазмасида

Астана шаҳридаги EXPO халқаро кўргазма марказида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг IX анъанавий “Ulttyq Ónim – 2026” кўргазмаси ўтди. 

“Даму” тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган йирик тадбирда мамлакатнинг барча ҳудудларидан 600дан зиёд кичик ва ўрта бизнес субъектлари иштирок этди.

Жорий йилги кўргазма ўз кўлами жиҳатидан тарихдаги энг йирик тадбир сифатида эътироф этилмоқда.

Кўргазмада вилоятимиздан 25та корхона иштирок этиб, минтақада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни намойиш этди. Унда озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, металл конструкциялар, кимё саноати маҳсулотлари, махсус иш кийимлари ва мебеллар тақдим этилди.

Жумладан, “DALA-FRUIT.KZ” МЧБ табиий олма шарбати, “AYKAN” МЧБ “Эмир” пишлоғи, “ҚАРҚЫН-2030” МЧБ колбаса ва гўшт маҳсулотлари, “BEIBARS BOTTLERS” компанияси “RC Cola” ичимликлари, “Балмұздақ” МЧБ “Ленгерское” музқаймоғи, “Trans Cable” МЧБ кабель маҳсулотлари ҳамда “Quraq Group” МЧБ юмшоқ мебелларини намойиш этди.

Кўргазманинг очилиш маросимида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин иштирок этиб, Бош вазир Ўлжас Бектеновнинг табрик мактубини ўқиб эшиттирди. Унда Давлат раҳбарининг кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланган.

Қайд этилганидек, бугунги кунда вилоятимизда ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Кўргазма доирасида B2B учрашувлари ва тажриба алмашув тадбирлари ташкил этилди. Шунингдек, солиқ сиёсати ҳамда бизнесда сунъий идрокдан фойдаланиш мавзуларида маҳорат сабоқлари ўтказилди.

2026-05-26, 20:17 42
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.