26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эҳтиром, эътироф, эътибор

Туркистон шаҳрида Маданият ва санъат ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбир ўтди. Унда соҳа тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган маданият ва санъат вакиллари тақдирланди.

Тантанали йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Ертай Алтаев иштирок этиб, соҳа вакилларини касб байрами билан табриклади. У маданият ва санъатнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни беқиёс эканини таъкидлаб, минтақада бу борада амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

– Яқинда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитини муваффақиятли ўтказдик. Мамлакат нуфузини юксалтирувчи бундай муҳим тадбирлар замирида сизларнинг меҳнатингиз мужассам. Вилоятда аҳоли маънавиятини юксалтиришга хизмат қиладиган кўплаб маданий иншоотлар барпо этилмоқда. Фақат ўтган йили шаҳар ва туманларда 6та маданият уйи фойдаланишга топширилди, бу йил эса яна 10та маданий иншоот барпо этилмоқда, – деди Ертай Кенжебекули.

Таъкидланганидек, вилоят маданият муассасалари республика ва халқаро танловларда муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни эгалламоқда. Театрларда янги спектакллар саҳналаштирилмоқда, санъаткорлар эса мазмунли дастурлари билан томошабинлар эътиборини қозонмоқда. Шунингдек, ижодий жамоалар яқин ва узоқ хориж мамлакатларида гастроль сафарларини амалга оширмоқда. Жорий йилда “Конгресс холл” концерт мажмуаси қошидаги “Алқоңыр” дастаси Европада мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Тадбир давомида ҳудуд маданиятини ривожлантиришга ҳисса қўшган бир гуруҳ ходимларга “Меҳнатдаги фидойилиги учун” медали, “Маданият аълочиси” кўкрак нишони, шунингдек, вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари топширилди.

Шунингдек, “AMANAT” партияси Туркистон вилояти филиали ижроия котиби ўринбосари Қалимa Жантўреева ҳам соҳа ходимларини байрам билан қутлаб, бир гуруҳ фаолларга ташаккурномалар топширди.

Байрам арафасида ташкил этилган “Музейлар намойиши” танлови ғолиблари ҳам тақдирланди. Туркистон вилояти маданият бошқармаси раҳбари Ғалимжан Ерназаров ғолибларга автомобиль ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

Тантанали кечада мамлакатнинг таниқли санъаткорлари Маржан Арапбаева ва Гулнур Ўразимбетова ижросидаги қўшиқлар тадбирга файз бағишлади.

Қайд этилганидек, Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг фармони билан ўтган йили Туркистон шаҳрига алоҳида мақом берилган. Жорий йил Туркистон вилояти ташкил этилганининг саккиз йиллиги нишонланмоқда. Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раҳбарлигида минтақанинг маданий ва маънавий соҳасини ривожлантиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

2026-05-26, 20:18 43
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.