26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти делегацияси Ўзбекистондаги халқаро бизнес-форумда иштирок этмоқда

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти делегацияси Ўзбекистон Республикасига амалий ташриф билан келди. Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров бошчилигидаги расмий делегация ташриф доирасида Тошкент вилоятида ўтаётган “Чегарасиз ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро бизнес-форумда иштирок этмоқда.

Мазкур нуфузли тадбир Туркистон ва Тошкент вилоятлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда тадбиркорлар ўртасида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Форумда Туркистон вилоятидан ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган 50га яқин тадбиркор иштирок этмоқда. Учрашувлар давомида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, экспорт ҳажмини ошириш, логистика имкониятларини кенгайтириш ва чегараолди ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Тадбир доирасида икки томонлама B2B учрашувлари ташкил этилиши, шунингдек, икки ҳудуднинг сармоявий ва иқтисодий салоҳияти тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

Мутахассислар фикрича, бундай бизнес-учрашувлар нафақат иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, балки янги сармоялар жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ишончли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатлар изчил ривожланиб, айниқса, чегарадош ҳудудлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда. “Чегарасиз ҳамкорлик” бизнес-форуми эса ана шу яқин муносабатларнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

2026-05-30, 02:15 55
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.