26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Мажлис раиси Ерлан Қўшановни қабул қилди

Учрашувда Давлат раҳбарига конституциявий ислоҳотларни қонунчилик жиҳатидан таъминлаш юзасидан Мажлис фаолияти ҳақида ахборот берилди.

Мажлис раисининг маълум қилишича, Парламент томонидан янги конституциявий меъёрларни амалиётга татбиқ этишга қаратилган еттита конституциявий қонун ўз вақтида ва сифатли қабул қилинган. Улар орасида “Президент тўғрисида”, “Қурултой ва унинг депутатлари мақоми тўғрисида”, “Қозоғистон Халқ Кенгаши тўғрисида”, “Пойтахт мақоми тўғрисида”, “Алатау шаҳрининг махсус ҳуқуқий тартиби тўғрисида”ги конституциявий қонунлар ҳам бор.

Қайд этилганидек, мазкур ҳужжатлар жамоатчилик ва таҳлилчилар иштирокида очиқ муҳокамалар асосида ишлаб чиқилган.

Маълумотга кўра, сессия аввалидан буён Мажлис томонидан 89та қонун қабул қилиниб, Сенатга йўлланган. Жумладан, Қурилиш ва Рақамли кодекслар, сунъий идрок, банк ва банк фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, давлат хизмати, давлат мукофотлари, илм-фан, ўқитувчи мақомини ошириш, уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳамда хусусий суд ижрочилари фаолиятига оид қонунлар шулар жумласидандир.

Айни пайтда депутатлар 80та қонун лойиҳасини босқичма-босқич муҳокама қилмоқда. Улар қаторида янги Конституция қабул қилиниши муносабати билан афви умумий, рақамлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш, телекоммуникация бозорини ривожлантириш, машинасозлик соҳаси, техник ва касбий таълим ҳамда нотариат масалаларига оид қонун лойиҳалари бор.

Ерлан Қўшановнинг айтишича, жорий сессия якунига қадар Мажлис Олий аудиторлик палатаси раиси ҳисоботини, Ҳукумат ва Олий аудиторлик палатасининг 2025 йилги республика бюджети ижроси юзасидан ҳисоботларини тинглаш режалаштирилган. Шунингдек, депутатларнинг минтақаларга сафарлари якуни юзасидан сайловчилар мурожаатлари ижроси ҳақида Ҳукумат ахбороти ҳам кўриб чиқилади.

Учрашувда қонун ижодкорлиги жараёнида шаффофлик ва таҳлилчилар ҳамжамияти билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Жамоатчилик палатаси йиғилишлари мунтазам ўтказилмоқда.

Давлат раҳбарига парламент дипломатияси, шунингдек, ТуркПА, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва бошқа халқаро парламент ташкилотлари доирасидаги ишлар юзасидан ҳам ахборот берилди.

Akorda.kz, 2026-05-26, 20:21 50
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.