26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''KЕDЕN'' ахборот хизмати янги рақамли босқичда

Мамлакатимизда божхона фаолиятини такомиллаштириш ва ташқи иқтисодий хизматни рақамлаштириш йўналишида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан жорий этилаётган “Кеden” ахборот тизими давлат идоралари ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун муҳим рақамли дастурга айланмоқда.

“Кеden” тизими электрон декларациялаш, божхона маълумотларини қайта ишлаш, товарларнинг давлат чегараси орқали ҳаракатини назорат қилиш ҳамда давлат идоралари ўртасида ахборот алмашинувини таъминлашга хизмат қилади. Тизимнинг мақсади – божхона тартибларини ихчамлаштириш, инсон омилини камайтириш ва жараёнлар шаффофлигини оширишдир.

Жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш ва қоғоз ҳужжат айланмасидан босқичма-босқич воз кечиш натижасида божхона расмийлаштируви сезиларли даражада тезлаштирилди. Бу эса товарларнинг божхона тартибларидан ўтиш вақтини қисқартириш имконини бермоқда.

Мазкур тизим бизнес вакилларига ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш, декларациялар ҳолатини онлайн кузатиш ҳамда божхона идоралари билан ягона рақамли алоқа тизими орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятини яратади. Бу тадбиркорлар учун тартибни енгиллаштирибгина қолмай, вақт ва маъмурий харажатларни камайтиришга ҳам хизмат қилади.

Давлат идоралари учун тизим назорат самарадорлигини ошириб, таҳлилий имкониятларни кенгайтиради. Шунингдек, ташқи савдони маъмурий бошқаришнинг шаффофлиги таъминланади. Ахборот хавфсизлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, тизимга кириш ҳуқуқларини табақалаштириш ва маълумотларни ҳимояланган каналлар орқали узатиш каби замонавий ечимлар жорий этилади.

“Keden” ахборот тизими қатор давлат ахборот дастурлари билан боғланган идоралараро тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш ва такрорланишни қисқартириш имконини беради.

Тизимни ишлаб чиқиш ишлари 2024 йил апрель ойидан бошлаб босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ҳозирги пайтда мазкур тизимга аввалги “ASTANA-1” ахборот тизимида мавжуд бўлмаган қатор янги амалий имкониятлар жорий этилган.

Хусусан, экспресс юклар бўйича аввал божхона декларацияси қоғоз шаклида расмийлаштирилса, бугунги кунда 100 фоиз электрон декларациялашга эришилди.

Шунингдек, олдиндан ахборот тақдим этиш ва транзит тартиблари автоматлаштирилади. Илгари бу жараёнлар алоҳида амалга оширилиб, маълумотлар бир неча бор киритиларди. Ҳозирда эса олдиндан тақдим этилган маълумот автомат равишда транзит декларациясига айлантирилади.

Божхона божлари ва солиқларини таъминлашни қабул қилиш, товарларни сақлаш жараёнлари ҳам рақамлаштирилди. Жумладан, вақтинча сақлаш омборларида электрон омбор тизимини юритиш имконияти жорий этилди. Илгари омбор ҳисоби қўлда олиб борилган бўлса, ҳозирги кунда бу жараёнлар ҳам автоматлаштирилган.

Бундан ташқари, тизимда фойдаланувчилар ишини енгиллаштирувчи қатор қўшимча вазифалар ҳам назарда тутилган. Жумладан, ҳужжатларни тўлдириш жараёнида маслаҳатлар бериш, автомат равишда тўлдириш, маълумотлар шаклини мантиқий текшириш ва бошқа хизматлар жорий қилинган.

Айни вақтда товарлар чиқарилгандан кейинги назорат, божхона экспертизаси, товарларни ушлаб туриш, таҳлил ва божхона бекатларини назорат қилиш каби йўналишларни рақамлаштириш давом этмоқда.

ҚР Молия вазирлиги маълумотларига кўра, келгусида ушбу тизимнинг амалий имкониятлари янада кенгайтирилиб, давлат хизматлари билан уйғунлаштириш кучайтирилади. Натижада, тизим 2017 йилдан буён қўлланилаётган ва божхона декларациясини тўлиқ электрон шаклга ўтказган “ASTANA-1” ахборот тизимини тўлиқ алмаштириши мумкин.

“Keden” ахборот тизимини жорий этиш – божхона соҳасидаги рақамли ислоҳотларнинг муҳим босқичидир. Бу тизим давлат назорати самарадорлигини ошириш баробарида бизнес учун қулай ва шаффоф муҳит яратишни мақсад қилган.

Ерлан ТУРИСОВ, вилоят Давлат даромадлари департаменти бошлиғининг ўринбосари, 2026-05-30, 02:18 61
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.