26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қонунчилик Янги Конституцияга мослаштирилмоқда

ҚР Мажлисининг навбатдаги ялпи мажлисида қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилинди. Йиғилишга Мажлис Спикери Ерлан Қўшанов раислик қилди.

Депутатлар нотариат фаолияти, машинасозликни ривожлантириш, сайлов тизимини такомиллаштириш, ижро иш юритуви ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий мақомини яхшилашга оид қонунларни муҳокама қилди. Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартишлар икки ўқишда қабул қилинди.

Мажлис депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Қозоғистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун янги конституциявий ислоҳотларга мослаштирилмоқда. Хусусан, қонунчиликдаги айрим атамалар янгиланиб, “чет эллик” тушунчаси “чет эл фуқароси” ибораси билан алмаштирилади. Шунингдек, “тенге” атамасини “теңге” шаклига келтириш таклиф этилди.

Мажлис депутати Ерлан Стамбековнинг таъкидлашича, янги конституциявий тизим асосида “Парламент” атамасини “Қурултой” билан алмаштириш ҳамда “Қозоғистон Халқ Кенгаши” тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Яна бир муҳим янгилик – фуқароларнинг Конституциявий судга мурожаат қилишида давлат божи бекор қилинади.

Йиғилишда нотариат соҳасида давлат назоратини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда маъқулланди. Унга кўра, ижро ёзувлари фақат қарздор рўйхатдан ўтган ҳудудда расмийлаштирилади. Шунингдек, қарздорга электрон ҳукумат портали ва SMS орқали хабар юбориш тизими жорий этилади.

Машинасозлик соҳасини қўллаб-қувватлашга қаратилган тузатишларда махсус иқтисодий минтақалар фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳаллий маҳсулотлар улушини кўпайтириш ҳамда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чоралари назарда тутилган.

Мажлис ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий мақомини такомиллаштиришга оид қонунни ҳам қабул қилди. Унда казарма шароитидаги ёки карантин тадбирларига жалб этилган ҳарбийларни давлат ҳисобидан тўлиқ овқатлантириш, фавқулодда вазиятлар ва терроризмга қарши операцияларда қатнашувчи ҳарбийларга уч карра пул тўлови бериш белгиланган.

Бундан ташқари, 25 йил ва ундан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларга ўз хоҳишига кўра хизматдан бўшаш имконияти яратилади.

Ялпи мажлисда сайлов тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун ҳам иккинчи ўқишда қабул қилинди. Ҳужжат сайлов жараёнининг очиқлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, депутатлар рақамли иқтисодиёт соҳасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш масаласини ҳам ишлаб чиқиш учун қабул қилди.

Мazhilis.parlam.kz, 2026-05-26, 20:19 48
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.