26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фирибгарларнинг янги тузоғи

Сўнгги пайтларда интернет-фирибгарликнинг янги тури кенг тарқалмоқда. ИИВ тарқатган маълумотга кўра, жиноятчилар буюртма етказиб бериш хизматлари, бошқарув компаниялари ҳамда банклар номидан турли хабарлар ва SMS-хабарномалар жўнатиб, фуқароларни ўзлари қўнғироқ қилишга ундайди. Бундай усуллар одамларнинг ҳушёрлигини сусайтиради ва хавфни ўз вақтида англашга тўсқинлик қилади.

Полиция ҳамда Бош прокуратура фуқароларни эҳтиёт чораларига амал қилишга чорлаб, фақат расмий алоқа рақамлари орқалигина боғланишни тавсия этмоқда.

Фирибгарлар “домофонни алмаштириш”, “ҳисоблагичларни текшириш” каби баҳоналар билан фуқароларни ғайриихтиёрий равишда алоқага чиқишга мажбурлайди. Натижада шубҳа қилмаган аҳоли киберфирибгарларга ижтимоий муҳандислик усулларини қўллаш имконини беради. Бу ҳолатларда жиноятчилар ишончга кириб, шахсий маълумотлар, банк рақамларини қўлга киритиш ёки молиявий зарар етказишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширади.

Олдини олиш мақсадида полиция қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя этишни тавсия этади:

* номаълум хатлар, хабарлар ва қўнғироқларга танқидий ёндашиш;

* ташкилотлар билан фақат расмий сайтларда кўрсатилган алоқа рақамлари орқали боғланиш;

* икки босқичли аутентификациядан фойдаланиш;

* банк карталари маълумотлари, SMS орқали келадиган бир марталик кодлар ҳамда бошқа махфий ахборотларни бегона шахсларга бермаслик.         

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2025-12-19, 22:11 110
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.