26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Алдов булути: ҳамёнингизни бўшатадиган янги кибер тузоқ''

Бош прокуратуранинг Ҳуқуқий статистика ва махсус рўйхатга олиш қўмитасининг Жамоат хавфсизлиги ҳамда жиноий хавф-хатарларни тахмин қилиш маркази булутли хизматлар (интернетдаги маълумотлар сақланадиган электрон омбор)дан фойдаланувчиларга мўлжалланган интернет-фирибгарликнинг янги тўри ҳақида огоҳлантиради.

Хорижлик манбаларнинг маълумотларига кўра, кибержиноятчилар iPhone фойдаланувчиларга  iCIoud  электрон омборнинг тўлиб кетгани тўғрисида ёлғон электрон хатлар, SMS хабарлар ҳамда ахборотлар тарқатмоқда.

Хабарларда аккаунтнинг  блоклангани ва фотосуратлар, видеолар ҳужжатларнинг йўқолиб кетиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

Ушбу расмий хизматлар огоҳлантиришларига жуда ўхшаш тарзда тайёрланиб, фойдаланувчида ишонч уйғотади ва шошилинч қарор қабул қилишга ундайди.

 Ҳаволага кирилган пайтда  фойдаланувчи фирибгарлар томонидан яратилган  фишинг сайтга йўналтирилади, у ерда киритилган логин, парол ва банк маълумотлари кибержиноятчилар қўлига тушади. Шу каби ҳаракатлар (Google Drive, Mail.ru электрон омбори, Яндекс Диск ва бошқалар) хизматларида ҳам қўлланиши мумкин. 

Мазкур кибертаҳдидлардан ҳимояланиш мақсадида  қуйидагилар тавсия этилади:

-SMS, электрон почта ҳамда мессенжерлардаги “тезкор” хабарлардаги ҳаволаларга кирмаслик;

-электрон омборнинг ҳолатини фақат расмий иловалар ёки сайтлар орқали текшириш;

-шубҳали саҳифаларга логинлар, пароллар ва банк маълумотларини киритмаслик;

-барча электрон омбор ва почта аккаунтларда ёки икки босқичли назоратни йўлга қўйиш;

-ҳар бир хизмат учун  мураккаб ва алоҳида пароллардан фойдаланиш;

-бузиб кириш хавфи туғилса, тезда паролни алмаштириш, барча фаол ҳаракатларни якунлаш шарт.

Эҳтиёт бўлинг: маълумотларни ўчириш ёки аккаунтни блоклаш ҳақидаги ҳар қандай маълумотларни фақат расмий манбалар орқали текширинг. 

2026-04-23, 00:40 60
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.