26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Дўстлик'' ҳамжамиятига янги раҳбар сайланди

Шимкент шаҳридаги “Дўстлик уйи”да Қозоғистон ўзбеклари этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг навбатдаги VII қурултойи ўтди. Тадбирда Астана, Алмати, Шимкент шаҳарлари, Туркистон вилоятининг Сайрам, Саврон, Қазиғурт, Мақтаарал, Сариоғоч, Тўлебий, Тулкибош туманларининг вакиллари иштирок этди. Уни жамоат арбоби Зуппархон Чолдонов олиб борди.

Ҳамжамият раиси Икром Ҳошимжонов делегат этиб сайланган 136 нафар шахсдан 131 нафари иштирок этаётганини маълум қилди. 

Кун тартиби доирасида ҳамжамият томонидан амалга оширилган тадбирлар, бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этилди.

Маъруза муҳокамасида сўз олган меҳнат фахрийси А. Абдазимов бажарилган ишларнинг залворли эканини таъкидлаб, И. Ҳошимжоновнинг фаолиятини “қониқарли” деб баҳолади.

Давлат ва жамоат арбоби Ш. Мирзахметов ўзбек ва қозоқ халқларининг дўстлиги тўғрисида гапирди.

ҚР Парламент Сенатининг депутати А. Сотволдиев бугунги кунда Давлатимиз раҳбарининг, айниқса, ёшларга кўпроқ эътибор қаратиш борасидаги топшириқлари амалга оширилаётганини таъкидлаб, ҳамжамиятнинг ишларини “яхши” деб баҳолади.

Делегатларнинг кўпчилик овози билан И. Ҳошимжонов фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди. 

Шундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги масала қаралиб, И. Ҳошимжонов ҳамжамият раислигига номзод сифатида таниқли тадбиркор, Алмати шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси бўлиб хизмат қилган Абдулла Исматуллаевнинг рўйхатга олинганини эълон қилди. 

Абдулла Жаъфар ўғли қурултой иштирокчиларига ўзининг режалари ҳақида сўзлаб берди ва билдирилган ишонч учун қурултой делегатларига миннатдорчилик изҳор этди. У, шунингдек, ҳамжамият раиси лавозимида 10 йилга яқин самарали фаолият юритган И. Ҳошимжоновнинг кифтига зарбоф тўн ёпди. И. Ҳошимжонов “Дўстлик” ҳамжамиятининг Фахрий раиси этиб сайланди.

Шундан сўнг ҳамжамиятнинг тафтиш комиссияси ҳамда 65 кишидан иборат Кенгаш аъзолари бир овоздан сайландилар. 

Қурултойнинг кўтаринки руҳда ўтганини алоҳида таъкидлаш жоиз. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2025-11-25, 01:27 181
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.