26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қондошлик донорлик маданияти ривожланмоқда

Вилоят клиник касалхонасида жигар алмаштириш жарроҳлиги жорий йил иккинчи марта ўтказилди. Бу ҳақда матбуот анжуманида касалхона бош шифокори Жанбўлат Дилдабеков маъруза қилди.

Тадбирда 9 нафар донор ва аъзолик қабул қилган бемор билан суҳбат ўтказилди. Уларнинг ҳар бири ўз тақдири ва ҳиссиётлари билан ўртоқлашди. Ҳаётга қайтган беморлар донорларга миннатдорчилик билдиришди. 

Туркистон вилояти, Саврон туманида истиқомат қилувчи Элвира Сахидинова ўз онасига донор бўлганини айтиб берди. 

– Онам 6 йил давомида жигар етишмовчилигидан азият чекди. Оилада 5 фарзандмиз. 2024 йил қондошлик донори ҳақида эшитгач, шифокорларга мурожаат қилдик. Менинг таҳлилларим тўғри келди, текширувлардан ўтгач, онамга донорлик қилдим. Ҳозир 20 ёшдаман. Соғлигим яхши. Мени дунёга келтирган онам учун жонимни ҳам беришга тайёрман, – дейди Элвира.

Шунингдек, матбуот анжуманида журналистлар ва шифокорларнинг эркин мулоқоти ҳам ўтказилди. Клиникада ўтказилаётган трансплантология жарроҳликлари республика бош жарроҳи, “А. Н. Сизғанов номидаги Миллий-илмий хирургия маркази” профессори, академик Бўлатбек Баймаханов раҳбарлигида амалга оширилаётганини маълум қилди.

29 сентябрь куни вилоят клиник касалхонасида иккинчи жигар трансплантацияси муваффақиятли ўтди. 54 ёшли беморга 24 ёшли ўғли донор бўлди. Амалиётдан сўнг бемор назоратда, ҳозирда соғлиги яхши.

Журналистлар тадбир якунида гемодиализ бўлими фаолияти билан яқиндан танишишди.

Айтиш жоизки, ҳозирги кунда республика бўйича 4 мингдан зиёд одам аъзо алмаштириш навбатида турибди. Бу эса донорлик маданиятини янада ривожлантириш, аҳоли орасида соғлом ҳаёт ва ҳамдардлик ғояларини кенг тарғиб этиш зарурлигини кўрсатади.

М. УСМОНОВА, 2025-11-07, 22:29 89
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.