26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Гонконг тумови: вазирлик муносабат билдирди

Соғликни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Султанғазиев мамлакатдаги тумов ва ўткир респираторли вирусли инфекция ҳолати юзасидан маълумот берди. 

Унинг айтишича, эпидемия даври бошидан буён 1,5 миллионга яқин хасталик ҳолати қайд этилган, бу ўтган йилга нисбатан 20 фоизга кам.

Гонконг тумови сифатида тарқалаётган А(H3N2) вируси янги штамм эмаслиги таъкидланди. У 1968 йилда аниқланган ва шу вақтдан буён дунё бўйлаб айланиб келади. Бу вирус Қозоғистонда ҳам узоқ йиллардан буён мавжуд.

Бу йил тумов одатдагидан бироз эртароқ – октябрнинг биринчи ярмида бошланди. Янги турдаги вирус аниқланмаган. Аниқланган штаммлар мавсумий вакциналар таркибига тўлиқ мос келиши айтилди. 2,1 миллион аҳоли гриппга қарши эмланган.

Шунингдек, вазирлик тумовга алоқадор бўлмаган бошқа вирусларнинг ҳам мавжудлигини маълум қилди. Мамлакат бўйлаб риновирус, парагрипп, аденовирус, коронавирус ва бошқа қатор вируслар тарқалаётгани аниқланган.

Касалланувчиларнинг 66 фоизи – болалар. Сўнгги ҳафтада 183 мингта ўткир респираторли вирусли инфекция ҳолати, мактаб ўқувчилари орасида эса 6 мингдан зиёд хасталаниш ҳолати қайд этилган.

2025-11-25, 01:22 30
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.