26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат тили – халқлар дўстлиги кўприги

Тил – миллат руҳи, халқнинг маънавий бойлиги ва жамиятни бирлаштирувчи муҳим қадриятлардан бири ҳисобланади. 130дан зиёд миллат вакиллари истиқомат қилаётган Қозоғистонда давлат тилининг нуфузини юксалтириш, унинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, турли миллат вакиллари ўртасида ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган ташаббуслар алоҳида аҳамият касб этмоқда. 

Қозоғистон ўзбекларининг “Дўстлик” ҳамжамияти, Шимкент шаҳар ЎЭМБ ҳамда Ж. Ташенев номли университет ташаббускорлигида ўтган “Давлат тили – халқлар дўстлигининг кўприги” мавзуидаги шаҳар ва республика миқёсидаги танлов шундай тадбирлардан бири бўлди.

Танловнинг шаҳар босқичида Шимкент шаҳридан 11 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этиб, улардан сараланган 3 нафар ўқувчи республика босқичига йўлланма олди. Республика босқичида эса жами 9 нафар ўқувчи ўз билим ва маҳоратини намоён этди. 

Танлов доирасида иштирокчилар берилган мавзу юзасидан давлат тилида эссе ёзиб, шеър ёдлаб, ўзини таништириб, оғзаки нутқда халқ мақолларидан фойдаланиб, қозоқ зиёлиларининг ҳаёти ва фаолиятига оид саволларга жавоб беришди, шу билан бирга давлат тили дарслиги бўйича билимларини синашди. 

Тадбирда – “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Абдулла Исматуллаев, Шимкент шаҳар ЎЭМБ раиси Тоҳир Нишонбоев, “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги таълим кенгаши раисаси Шаҳло Норалиева сўзга чиқиб, давлат тилининг миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги юксак аҳамиятига алоҳида тўхталиб, иштирокчиларга муваффақиятлар тилашди.

Қўстанай Муҳандислик-Иқтисодиёт университети президенти Рихсибой Мамедов эса видеомурожаат орқали иштирокчиларни табриклаб, Давлат рамзлари куни арафасида ўтказилаётган ушбу тадбирнинг аҳамиятига тўхталди. У бир пайтлар айнан ўша танлов сабабли грант соҳиби бўлганини таъкидлаб, уларни рақобатбардош олий илм масканларининг талабалари бўлишга ундади.

– Бугунги тадбиримиз йиллар давомида гўзал ва бетакрор анъанага айланган, – дейди Ж. Ташенев номидаги университетнинг академик сафарбарлик департаменти раҳбари, Ph доктори Шаҳло Норалиева. – Йил сайин ушбу тадбирда иштирокчиларнинг сафини кенгайтиришга ҳаракат қилиб келяпмиз. Танловда иштирок этаётган ўқитувчиларимизнинг фаоллиги ҳамда мактаблар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланаётгани сезилмоқда. Давлат тилини мукаммал ўзлаштирган битирувчиларимиз учун янги имкониятлар эшиклари очилиши муқаррар. Шундай имкониятлардан пешқадам ёшлар самарали фойдаланишлари керак. Мазкур танлов давлат тилининг жамиятимиздаги ўрни ва аҳамиятини яна бир бор яққол намоён этди. Ҳамюртларимизнинг қозоқ тилига эҳтироми ва қизиқиши мамлакатимиздаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстлик муҳитининг ёрқин ифодаси бўлди. Тадбир иқтидорли ёшларни жамлади – ушбу маънавият беллашуви давлат тилини чуқурроқ англаш ва уни қадрлашга ундайдиган муҳим маънавий-маърифий майдонга айланди.

Танлов натижаларига кўра, бош соврин 109-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Розия Ирисматовага насиб этди. 1-ўринни 42-сонли Ҳамза номли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Луиза Ниёзматова эгаллади. Икки ғолиб битирувчи Қўстанай Муҳандислик-Иқтисодиёт университетида бепул таҳсил олиш имкониятини тақдим этадиган грантлар соҳибалари бўлди.

107-сонли Ю. Сарёмий номли ҳамда Туркистон шаҳридаги 2-сонли Ҳамза номли умумтаълим мактаблар ўқувчилари Чарос Рустамхонова, Нозима Фарҳодовага 100 минг тенгелик сертификатлар тақдим этилди. 3-ўрин соҳиблари – Севара Муроджонова (Тўлебий тумани Ал Форобий номли мактаб), Гулбону Гулматова (Саврон тумани Жалил Абдуллаев номидаги заковат мактаб), Мадина Йўлдошева (10-сонли “Қорабулоқ” ўрта мактаб), Мадина Абазарова (С. Раҳимов номли мактаб), Исмоилжон Ҳасантоев ( “Далабозор” ўрта мактаб)га қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2026-06-11, 21:40 66
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.